Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги нефт ҳамкорликлари қайта тикланди
(last modified Tue, 27 Jun 2023 14:36:31 GMT )
июн 27, 2023 19:36 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги нефт ҳамкорликлари қайта тикланди
    Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги нефт ҳамкорликлари қайта тикланди

Эрон миллий нефт компанияси бош директори Теҳрон ва Риёз ўртасида нефт соҳасидаги ҳамкорлик бошланганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси миллий нефт компанияси бош директори  Муҳсин Хужастамеҳр ўз сўзларида Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларини тикланиши муносабати билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича дастлабки ишлар бошаниб юборилди ва барча қўшма  соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш учун зарур рухсатномалар олинди деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси миллий нефт компанияси бош директори, Эрон ва Арабистон ўртасида қўшма Фурўзонн нефт конида ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ҳақидаги ижобий  хабар тез орада эълон қилинди ҳамда Фарзод газ кони жакетини қурилиши бўйича шартнома имзоланган бўлиб ҳозирги кунда Петропорс томонидан янги жакет қурилиши давом этмоқда деб қўшимча қилди.

Хужастамеҳр Теҳрон ва Риёд ўртасида аниқланмаган умумий соҳа йўқлигини таъкидлаб Ораш қўшма нефт конида бурғулаш ишларни бошлаш учун тўлиқ тайёргарлик кўрилмқода деб маълум қилди.

Ироқ ва Уммон мезбонлик қилган икки йиллик музокаралардан кейин жорий йил  10-март кунида ва Пекинда икки давлат миллий хавфсизлик институтилари ўртасидаги бир неча кунлик учрашув ва музокаралар ортидан Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро муносабатларни нормаллаштириш учун баёнот беришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 17-июн куни Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Эрон Ислом республикаси билан дипломатик муносабатлар нормаллашганидан кейин илк марта Теҳронга келди.