Эрон ўтган йилда 1,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилди
UNCTAD тарқатган хабарида, ўтган 2022 йилда Эроннинг тўғридан-тўғри хорижий сармоясини 5 фоизга ошгании хабар қилиб Эрон бу йил Саудия Арабистони, Уммон ва Баҳрайндан кейин Яқин шарқ-Ғарбий Осиё минтақасида энг кўп хорижий сармояни жалб қилган мамлакатдир деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича UNCTAD -БМТнинг Савдо ва Тараққиёт конференециясининг статистик маълумотпарга асосан Эрон мамлакати ўтган 2022 йилда 1 миллиард 500 миллион доллар тўғридан -тўғри хорижий сармояни жалб қилишга муваффақ бўлган.
2021-йилда Эронга 1 миллиард 425 миллион доллардан ортиқ тўғридан -тўғри хорижий инвенстициялар жалб қилинган. Шунингдек Эроннинг 2022-йилда киритган тўғридан-тўғри хорижий сармояси миқдори ўтган йилга нисбатан 75 миллион долларга ошди.
2021-йилда Эронга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 6 фоизга ўсди.
Ҳисоботга биноан, ўтган 2022 йилда Эроннинг бошқа мамлакатларда ҳам 100 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий сармояси бўлади бу рақам ўтган йил учун 82 миллион доллар деб эълон қилинди.
2022-йил ичида Эронга тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 5 фоизга кўпайгани эса жорий йилда жаҳондаги хорижий инвестициялар ҳажми 13 фоизга камайгани ва 1 минг 294 миллиард долларга етгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.
Эрон Ислом Республикаси ўтган 2022-йилда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича дунё давлатлари орасидас 79-ўринни эгаллади.
Ғарбий Осиё минтақасида тўғридан-тўғри хорижий сармояни жалб қилиш бўяйича Эроннинг аҳволи яхши ва 2022-йилда эса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ушбу минтақадаги 10 та давлат орасида 4-ўринни эгаллади.