июл 16, 2023 09:41 Asia/Tashkent
  • Жаҳон ёшлар волейболи; Эроннинг финалга чиқди
    Жаҳон ёшлар волейболи; Эроннинг финалга чиқди

Эрон ёшлари волейбол терма жамоаси Аргентина терма жамоасини мағлуб этиб, жаҳон ёшлар финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, шанба куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида волейбол бўйича 21 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги 22-жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичи 2 та ўйин билан давом этди.

Иккинчи ўйинда Эрон ва Аргентина терма жамоалари шанба оқшомида соат 20:30да ўзаро тўқнаш келишди, ўшанда Эрон терма жамоаси Аргентинани мағлуб этиб, иккинчи бор жаҳон чемпионатининг финал учрашувига йўл олди.

Миллий волейбол терма жамоаси Аргентинага қарши ўйиннинг биринчи сетида 25-23 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчи-тўртинчи сетларда чиройли ўйин кўрсатиб, бу жамоани 25-21, 25-21 ва 25-20 очколар билан мағлуб этишга муваффақ бўлди ва кетма-кет еттита ғалаба билан финалчи бўлди

Яна бир ярим финал учрашувида Болгария ва Италия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди ва Италия Болгарияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, олтинчи бор ушбу мусобақа финалига йўл олди.

Шундай қилиб, 2021 йил чемпиони (Италия) ва 2019 йил чемпиони (Ерон) 2023 йил чемпионлиги учун эртага (25 июл, якшанба) соат 20:30 дан бошлаб ўзаро тўқнаш келишади.

Ёрлиқ