Теҳрон халқаро адлиясининг 55-бўлимида 330 миллион АҚШ доллари миқдорида айблов ҳукми чиқарилди
(last modified Sat, 26 Aug 2023 07:54:43 GMT )
август 26, 2023 12:54 Asia/Tashkent
  • Теҳрон халқаро адлиясининг 55-бўлимида 330 миллион АҚШ доллари миқдорида айблов ҳукми чиқарилди
    Теҳрон халқаро адлиясининг 55-бўлимида 330 миллион АҚШ доллари миқдорида айблов ҳукми чиқарилди

Теҳрон халқаро судининг 55-бўлими Ниқоб (Нуже) тўнтаришидан омон қолганлар ва қурбонларнинг Америка ҳукумати ва яна етти нафар айбланувчига қарши берган қонуний шикояти ортидан Америка ҳукуматини 330 миллион доллар миқдорида қораловчи ҳукм чиқарди.

Эронда ислом инқилоби ғалаба қозонганидан кўп ўтмай, Америка Қўшма Штатлари ва Ироқ Баьс режими кўмагида “Нақоб” номли гуруҳ тузган Паҳлавий режимининг бир неча зобитлари Шопур Бахтиёрни қайтариш, Имом Ҳумайнийни (р.а.) шаҳид қилиш ва Ислом Республикасининг янги пайдо бўлган тизимини йўқ қилишни режалаштириб давлат тўнтариши уюштиришди. Бу тўнтарув Ҳамедондаги шаҳид Нуже базасида бўлган бошқарув маркази туфайли Нуже тўнтариши деб аталди.

Бутун Эрон бўйлаб бу тўнтаришга алоқадор 600 га яқин одам ҳибсга олинган, улардан 500 нафари ҳарбий кучлар эди.

Суд ҳокимияти матбуот маркази хабарига кўра, Теҳрондаги Шаҳид Беҳешти суд мажмуасининг 55-бўлимида омон қолганлар ва жабрланганлар иштирокида Ниқоб (Ноже) тўнтариши қурбонлари оилалари иши бўйича очиқ суд мажлиси судя Ҳусайнзода раислигида бўлиб ўтди.

Ниқоб (Нуже) тўнтаришида иш бўйича адвокат ва Америка террористик ҳаракатидан омон қолганларнинг ҳимоясини тинглаб, суд даъвони ва Теҳрон халқаро муносабатларининг 55-бўлимининг ушбу ишни кўриб чиқиш ваколатини тан олиб, Америка ҳукуматини аризачиларга (даъвогарларга) моддий ва маънавий зарар учун 30 миллион доллар ва жазовий зарар учун 300 миллион доллар тўлашга ҳукм чиқарди.

Қарорга кўра, АҚШ ҳукумати Ниқоб тўнтариши (Ноже) шаҳидларининг оилаларига жами 330 миллион доллар молиявий жарима ва товон пули тўлаши керак.

Ёрлиқ