Россияликларнинг Эронга ёзги саёҳатга бўлган талаби 2,2 баробар ошди
(last modified Tue, 29 Aug 2023 15:23:53 GMT )
август 29, 2023 20:23 Asia/Tashkent
  • Россияликларнинг Эронга ёзги саёҳатга бўлган талаби 2,2 баробар ошди
    Россияликларнинг Эронга ёзги саёҳатга бўлган талаби 2,2 баробар ошди

Ряновисти ахборот агентлиги россияликлар томонидан Эронга ёзги саёҳатлар бўйича сўровлар 2,2 баробар ошганини маьлум қилди ва бу россияликларнинг маданият ва тарих нуқтаи назаридан бу ноёб ва бой мамлакатга ташриф буюришга қизиқиши кўрсаткичи деб баҳолади.

Бугун сешанба куни Россиянинг уяли алоқа оператори "Мегафон" маълумотларига таяниб, Рянавости ахборот агентлиги бошқа мамлакатларга саёҳат қилган россиялик сайёҳлар ҳақидаги маълумотлар ҳақида маълум қилди:Эрон россиялик сайёҳлар учун жозибали манзилга айланди.

Бу хабарда Россия ахборот агентлиги шундай ёзган:Россиялик сайёҳларнинг 2023-йил ёзида Эронга саёҳат қилишга қизиқиши 115 фоизга ошди.

Ушбу ҳисоботга кўра, Эрон бутун дунёдан сайёҳларни жалб қиладиган ноёб маданий ва тарихий диққатга сазовор жойларни таклиф этади.

Ёрлиқ