Байрутда Амир Абдуллоҳиён Ҳизбуллоҳ, Хамас ва Исломий Жиҳод етакчилари билан учрашди
Эрон Ташқи ишлар вазири билан Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ва Фаластин Исломий Жиҳоди етакчилари ва ливан ҳизбуллоҳи раҳбари билан Байрутда учрашиб, муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Ҳамас ва Фаластин Исломий Жиҳодининг юқори мартабали расмийлари билан учрашувда Теҳроннинг фаластинликларни қўллаб-қувватлаш стратегиясига, қаршилик кўрсатиш ва Фаластин заминини озод қилиш мақсадига содиқлигини таькидлади.
Бу шахсий учрашувда Амир Абдуллаҳиён Ислом инқилоби олий раҳнамосининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақидаги баёнотларини эслаб, шундай деди:Эрон Ислом Республикаси қаршиликни кучли дастаклашда давом этади.
Ҳамас ва Фаластин Исломий Жиҳодининг юқори мартабали мулозимлари Эрон Ташқи ишлар вазирини ушбу учрашувда Ғарбий Соҳилдаги қаршилик операциясидан ҳозирги босқичда қайтмасликларига ишонтирди.
Шунингдек, Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Ливан ҳизбуллоҳи раҳбари Ҳасан Насруллоҳ билан ҳам учрашди ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди
Ҳусайн Амирабдуллоҳиён пайшанба куни Байрут аеропортига етиб келди ва мамлакат расмийлари томонидан кутиб олинди.