сентябр 14, 2023 11:24 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон оғир дамларда Ироқнинг дўсти эканини исботлади
    Раисий: Эрон оғир дамларда Ироқнинг дўсти эканини исботлади

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Эрон ИШИДга қарши курашда Ироқни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай ёрдамдан қочмади ва Ироқнинг оғир кунларида Эрон дўст эканини исботлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти  Саййид Иброҳим Раисий кеча (чоршанба) кечқурун Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашувда бу мамлакат халқи ва давлатинининг Имом Ҳусайн (а.с.) зиёратчиларига саховатли меҳмондўстлигини ва Арбаин Ҳусайний маросимининг ажойиб тарзда ўтказилишини юқори баҳолаб, бу маросимни ўтказишда Ироқ ҳукумати вазирликлари, чегара қўриқлаш кучлари ва Ҳашд аш-Шабининг ҳамкорлиги ҳамда Ироқ халқи, айниқса, кортежчиларнинг саъй-ҳаракатларини муҳим ва самарали деб ҳисоблади.

Президент Эрон ва Ироқ шаҳидлари, жумладан, генерал шаҳид Сулаймоний ва Абу Маҳди ал-Муҳандиснинг Ироқнинг қадр-қиммати ва ҳудудий яхлитлигини, диний, маданий ва тарихий алоқаларни ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамлаш ва икки халқ ўртасидаги ҳар қандай ажралишни рад этишда энг муҳим ҳужжат, деб ҳисоблади ва Ироқнинг умумий чегарасида ёки ҳудуди ичида террор гуруҳлари мавжудлигига Эрон ҳеч қандай тарзда тоқат қила олмаслигини тилга олиб, Эрон ва Ироқ ўртасидаги хавфсизлик соҳасида келишувларни тўлиқ татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади.

Бу учрашувда Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн икки давлат дипломатик делегациялари ва юқори мартабали мулозимларининг узлуксиз учрашувларини Эрон ва Ироқ ўртасидаги мустаҳкам, кучайиб ва кенгайиб бораётган алоқалар белгиси деб ҳисоблади ва икки давлат келишувлари, жумладан, хавфсизлик соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот тақдим этиб, Ироқнинг ушбу келишувларга содиқлигини ва тўлиқ содиқлигини таъкидлади ва шундай деди:Ироқ ҳукумати ҳеч қандай ҳаракат ёки гуруҳнинг қўшнилари, хусусан, Эрон Ислом Республикаси чегараларига таҳдид ва бу давлат ҳудудидан бостириб киришига, Ироқ ҳудудида жойлашишига йўл қўймайди.

Ёрлиқ