Эрон халқи сионистларнинг жиноятларини қоралаб норозилик намойишларини ўтказишди
(last modified Wed, 18 Oct 2023 13:36:33 GMT )
октябр 18, 2023 18:36 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи сионистларнинг жиноятларини қоралаб норозилик намойишларини ўтказишди
    Эрон халқи сионистларнинг жиноятларини қоралаб норозилик намойишларини ўтказишди

Эрон халқининг сионистик режим жиноятларини қоралаш ва мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиш учун катта митинги бутун мамлакат бўйлаб бир вақтнинг ўзида бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ва Фаластин байроқларини ушлаб, "Исроилга ўлим", "Америкага ўлим", "Исроил билан урушда на муроса, ва на таслим бўлиш" шиорларини айтиб, Эрон халқининг турли қатламлари сионистларнинг Ғазода содир этган ваҳший жиноятларини қоралашди. 

Теҳронда турли гуруҳлар, эркак ва аёл, кексаю ёш, Инқилоб майдонига келиб, Фаластин ва Ғазонинг мазлум халқини қўллаб-қувватлади ва Фаластиннинг мазлум халқига ҳамдардлик билдирди.