ноябр 01, 2023 14:53 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари сионистик режимнинг Ғазо сектррига қарши ҳужумларига ишора қилиб майдон, ўзи Ғазо ва Исроил режими майдони эмас, балки майдон ҳақ ва ботил майдонидир деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси асарларини сақлаш ва нашр этиш идорасининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Эроннинг турли бурчакларидан келган талабалар билан учрашувида, Ғазо бўлгаси халқи сабр-тоқати билан инсон виждонини тўлқинлантирди деб таъкидладилар.

У киши шунингдек,  Ғарб давлатларида , Англия, Франция, Италия, АҚШнинг ўзида ва турли штатларида одамлар кўчаларда Исроил режимига қарши ва кўп ҳолларда худди АҚШга қарши шиорлар айтишмоқда деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда,   яқинда бир ахмоқ Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун Англияда одамларнинг тўпланиши Эроннинг иши эканлигини айтди буни гуёки Лондон ва Париждаги кўнгиллилар қилган бўлса!? деб ишора қилдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  АҚШнинг Эрон халқи билан адоватини ислом инқилоби аввалида АҚШ элчихонасини эгаллаб олиш воқеасига боғлаш катта ёлғон эканини маълум қилдилар.

Элчихона ҳодисасидан 26 йил олдин 28 августдаги давлат тўнтариши содир бўлганди ўша куни ҳеч ким элчихонага бормаганди-ку!. деб эслатдилар Инқилоб раҳбари.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари ўз сўзларида АҚШ элчихонасидан олдин ҳужжатлар ҳозирда  70-80 жилдлардан иборат китобда бўлиб инқилоб ғалабасидан кейинги дастлабки кунларданоқ АҚШ элчихонаси Эронга қарши фитна ва жосуслик маркази бўлганини кўрсатади. Ҳатто АҚШ элчихонасида ҳам давлат тўнтариши ва фуқаролар урушини режалаштиришни амалга оширилганди деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, демак, АҚШ элчихонаси инқилобнинг илк кунлариданоқ мамлакатга ва инқилобга қарши фитна маркази бўлганди ва унинг жосуслар уясини қўлга олишга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ