Американинг Ғазодаги воқеалар ҳақида Эронга хабари: Биз урушни хоҳламаймиз
(last modified Thu, 02 Nov 2023 04:52:35 GMT )
ноябр 02, 2023 09:52 Asia/Tashkent
  • Американинг Ғазодаги воқеалар ҳақида Эронга хабари: Биз урушни хоҳламаймиз
    Американинг Ғазодаги воқеалар ҳақида Эронга хабари: Биз урушни хоҳламаймиз

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг баъзи томонларга ва Эронга хабар юборганини таъкидлади ва бунга аниқлик киритди:Америкаликлар "илтимос, вазмин бўлинг" ва "биз урушни хоҳламаймиз" дейишди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён кеча (чоршанба) чоп этилган Нев Йорк Тимес газетасига берган интервьюсида шундай деди:Америка баъзи томонларга ва Эронга, биринчидан, "илтимос, вазмин бўлинг", иккинчидан, "биз урушни хоҳламаймиз" деган хабар юборди; Лекин амалда улар урушнинг бир томонида, босқинчи режим томонида турибди.

Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди:Америка ҳозирги вазиятда ўзини тутмай туриб, бошқаларга ўзини босиқ тутишни маслаҳат беришга ҳаққи йўқ.

Эрон ташқи ишлар вазири Америка урушни кучайтиришга интилаётганини айтди:Америка Исроил режимига сиёсий борлиги, қурол-яроғи, молиявий ва ҳарбий ёрдами билан бу режимни урушни кучайтиришга ундамоқда.

Амир Абдуллоҳиён, Ал-Ақсо тўфони операциясини амалга ошириш фаластинликларнинг қарори эканини таъкидлади:Нетаняхунинг сўнгги ойларда Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга қарши, мусулмонлар ва ҳатто насронийлар учун муқаддас жой ҳисобланган Ал-Ақсо масжидини ҳақоратлаши ва Ал-Ақсо масжидини яҳудийлаштириш ҳаракати, ҲАМАСни бу амалиётни босиб олинган ҳудудлар ичида ўтказиш қарорини янада кучайтиришга сабаб бўлди.

Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимнинг Ғазода содир этган жиноятларига тўхталиб, шундай деди:Исроил режимининг Ғазо ва Ғарбий Соҳилда тинч аҳолига қарши уюштирилган ҳужумлари тўхтатилиши, инсонпарварлик ёрдамларининг Ғазога кенг миқёсда киритилиши ва халққа тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, Ғазо аҳолисининг шимолдан жанубга мажбурий кўчиши ҳам тўхтатилиши керак.

Сионистик режимнинг Ғазо секторидаги аҳоли яшаш жойларига қилган шафқатсиз ҳужуми кетма-кет тўртинчи ҳафтага кирди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 9000 га яқин фаластинлик шаҳид бўлган, уларнинг ярми ҳимоясиз ва мазлум болалардир.