ноябр 04, 2023 13:19 Asia/Tashkent

13 -обон явмуллоҳ миллий куни яъни глобал зўравон қудратларга қарши кураш санаси намойишчилари ўз резолюциясида инсон ҳуқуқларига нисбатан Ғарб ҳукмдорларининг икки ёқлама сиёсатларини қоралаб, Фаластининг сўнгги ғалабасига қадар бу чидамли ва қаҳрамон халқнинг ёнида бўлишларини эълон қилдилар.

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий  1402 йили обон ойининг 13- куни, милодий 2023 йили 4-ноябр, Эрон Ислом Жумҳуриятида  “Зўравон қудратларга қарши кураш” миллий кунидир.

13-обон куни Явмуллоҳ санаси  марши иштирокчилари кенг қамровли намойишларида, Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Хумайний /р.а/ ҳидоятлари билан бу кунни энг катта маросимлардан бирига айлантирган шаҳид ва жасоратли талабалар ва ўқувчиларининг хотирасини улуғлар экан,  энди зўравон қудратларнинг муҳосарасида бўлган  энг қонли секторда иймон , қаршилик ва зўравонлик ва золимлик ўртасидаги урушдан келиб чиққан  ғалабали ва мақтовларга сазовор Ал-Ақсо амалиётига шоҳид бўлди деб маълум қилдилар.

13- обон миллий уни намойиши қатнашувчилари бу санани буюк шайтон, жиноятчи ва зўравон қудратларнинг тепасида бўлган АҚШга қарши Эрон халқининг илоҳий ва инқилобий қарши курашининг рамзи эканлигига тўхталиб, Ғарбий Осиёдаги ҳозирги минтақавий инқироз АҚШ режимининг ваҳший ва террористик сионистик режимни қуроллантириш, молиялаш ва гижгижлаш борасидаги жиноий сиёсати натижасидир деб таъкидладилар.

Мазкур резолюцияда барча исломий давлатлар ва мустақил ҳукуматлардан халқаро форум ва ташкилотларда ирқчи сионистик режим томонидан инсонияга қарши жиноятлар айниқса Ғазо мазлум халқига қарши геноцидини жиддий қоралашиши ва сионистлар билан сиёсий алоқаларни, иқтисодий ҳамкорликни нефт ва газ экспортини узиш борасида ўзларининг инсонпарвалик бурчларини бажаришлари кераклиги сўралган.

13-обон марши иштирокчилари дунёнинг озод ва эрксевар халқлари ва ислом мамлакатлари халқларига айниқса Эрон халқига  Ғазо бўлгасининг мазлум халқи ва фаластинлик курашувчиларини қўллаб -қувватлашишда ажойиб, мазмунли ва илҳомлантирувчи иштироки учну миннатдорчилик билдириб,  Фаластиннинг сўнгги ғалабасига қадар улар бу  собит ва қаҳрамон халқини қўллаб-қувватлашдаги Эрон Ислмо Республикаси ҳукуматининг нуфузли позициялари ва фаол диплмоатиясини олқишлашишини қўшимча қилдилар.

Ёрлиқ