Эрон президенти Ғазо секторида имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатишни таъкидади
(last modified Mon, 06 Nov 2023 08:16:09 GMT )
ноябр 06, 2023 13:16 Asia/Tashkent

Эрон президенти Иброҳим Раисий Ғазо бўлгасида имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш зарурлигига урғу бериб, босқинчи сионистик режимнинг Ғазо бўлгасини бомбардимон қилишни давом эттиришда АҚШ ва баъзи Европа давлатларининг кўмагида содир этган даҳшатли жиноятини инсониятга қарши жиноят, геноцид гўдак ва болаларни ўлдириш деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий   Ироқ мамлакати Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Судоний билан Теҳронда ўтказган қўшма матбуот анжуманида,  Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва бу секторга имкон қадар тезроқ ёрдам етказишни кўпайтиришга тўхталиб,  афсуски АҚШ томондан сионистик режимга кўрсатилаётган қурол-яроқ, маълумот ва молиявий ёрдам уларни Фаластин халқига қарши  қотиллик ва шафқатсиз ҳаракатлар қилишга ундамоқда деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти  АҚШнинг Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатишга ёрдам бериш ҳақидаги даъвоси ёлғон эканини баён этиб, АҚШ режими БМТ Хавфсизлик кенгашида таклиф қилинган резолюцияга вето қўяди ва аслида сионистик режимни Фаластин халқини қирғин этишда қўлаб қувватлайди деб эслатди.

Раисий бу учрашувда,  Худога ишонадиганлар Худо олдида, виждонга таянадиганлар виждон олдида ва тарихга ишонадиганлар тарих олдида  Ғазо бўлгасидаги сиоинстларнинг ваҳшиёна жиноятлари қаршисида сукут сақлашгани учун жавоб бера олмайдилар деб таъкидлади. 

Эрон ҳукумати ҳам сионистик режим ва АҚШ ҳукумати томонидан Ғазо бўлгасининг бегуноҳ , мазлум ва қудратли халқини қирғин этилишига йўл қўймаслик учун исломий давлатлар, минтақа ёки халқаро миқёсидаги ҳар қандай ҳаракат ва ҳамкорликнии олқишлайди деб қўшимча қилди, Иброҳим Раисий.

Иброҳим Раисий шунингдек Эрон ва Ироқ муносабатлари ва уларнинг юксалтириши ҳақида ҳам гапириб, Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги алоқалар кундан кунга кенгайиб икки давлат ўртасидаги сиёсий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик  ўзаро ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир деб изоҳлади.

Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Судоний   Эрон расмийлари билан учрашиш учун бугун эрталаб  бу мамлакатнинг юқори мартабали делегацияси бошчилигида Теҳронга келди. Теҳроннинг Меҳоробод аэропортида уни Эрон нефт вазири Жавод Авжий кутиб олди.