ноябр 09, 2023 19:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия президентлари Ғазони бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиш учун Риёз йиғилишининг аҳамиятни таъкидладилар
    Эрон ва Туркия президентлари Ғазони бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиш учун Риёз йиғилишининг аҳамиятни таъкидладилар

Эрон Ислом Республикаси ва Туркия президентлари Тошкентда бўлиб ўтаётган ЭКО-ИҲТ саммити доирасида Фаластин масаласи бўйича батафсил музокаралари ортидан Риёзда ўтказиладиган ислом мамлакатлари саммитида амалий ва самарали қарор қабул қилиш зарур деб эълон қилдилар.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўч олиш ва ўз муваффақияцизлигининг ўрнини қоплаш мақсадида Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар-жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, шу муносабат билан Эрон Ислом республикаси ва Туркия президентлари Иброҳим Раисий ва Ражаб Тойиб Эрдуған  бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган ЭКО-Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида,  Фаластин масаласи бўйича батафсил музокарларидан кейин Риёз шаҳрида ўтказилган ислом мамлакатлари саммитида амалий ва самарали қарорлар қабукл қилиш зарурлигини таъкидлаб, Ғазо секторини бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиши ва бу сектор блокадасини бекор қилиш зарурлигига урғу бердилар.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Оятуллоҳ Раисий ЭКО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келди.

 Иброҳим Раисийни Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири ва ушбу давлатнинг бошқа расмий шахслари кутиб олди.

Эрон Ислом республикаси президенти ўз нутқида ривожланаётган иқтисодлар ва тараққиёт йўлидаги мамлакатлар янги дунё тартиби пойдеворида рол ўйнашга ҳар қачонгидан ҳам қодир деб изоҳлади.

Эрон президенти Иброҳим Раисий ИҲТ-даги нутқидан кейин Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан ҳам учрашиб суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Эрон, Афғонистон, Туркия, Озарбойжон Республикаси, Покистон ва Тожикистон Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардир.

ИҲТ-ЭКОга аъзо 10 давлатдан 7 таси денгизга чиқиш имконияга эга эмас ва жаҳон бозорларига чиқиш учун бшқа давлатлар транзит йўлларига таянади.

Аслида 440 миллиондан ортиқ аҳолига эга ва қарйиб 9 миллион квадрат километр майдонга эга уушбу иқтисодий ташкилот нефт, газ, саноат ва тижорат соҳаларида кенг имкониятларга ҳам эгадир.

Ёрлиқ