ноябр 12, 2023 10:17 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси президенти Миср, Сурия президентлари ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
    Эрон Ислом республикаси президенти Миср, Сурия президентлари ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

Эрон Ислом республикаси Президенти Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб лигаси қўшма мажлиси доирасида Сурия, Миср президентлари ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашиб, суҳбатлашди.

Эрон ва Сурия президентлари Саййид Иброҳим Раисий ва Башар Асад Ғазодаги сўнгги ўзгаришлар бўйича маслаҳатлашиб ва мувофиқлашар экан, якуний вазиятнинг ягона ҳал қилувчи омили иқтидор билан ўзини ҳимоя қилишда давом этаётган қаршилик кучи эканлигига келишиб олдилар.

Раисий Шанба куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Араб Лигасининг қўшма йиғилиши доирасида Сурия президенти билан учрашувда Фаластиндаги сўнгги воқеаларни кўриб чиқар экан, Ғазо ҳақидаги ушбу йиғилишда тезкор ва амалий чора кўриш зарурлигини таъкидлади ва аҳоли пунктларини бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатиш, Ғазо қамалини олиб ташлаш ва бу минтақа аҳолисига ёрдам кўрсатишни ривожлантиришни Ғазо билан боғлиқ Ар-Риёд учрашуви бажара олиши керак бўлган учта асосий талаб деб ҳисоблади.

Томонлар, шунингдек, Ғазодаги соҳадаги сўнгги ўзгаришларни маслаҳатлашиб, мувофиқлаштириб, якуний вазиятнинг ягона ҳал қилувчи омили иқтидор билан ўзини ҳимоя қилишда давом этаётган қаршилик кучи эканлигига келишиб олдилар. Эрон Республикаси Президенти ҳам ушбу йиғилишда томонлар таъкидлаган масалалардан бири сифатида Ғазонинг мазлум халқига ёрдам ва инсонпарварлик ёрдамини жўнатишни санаб ўтди.

Бу йиғилишда Сурия Президенти Башар Асад, президентнинг Ғазо ҳақидаги маърифий ва қўллаб-қувватловчи нутқини қадрлар экан, ҳужумларни тезда тўхтатиш ва Ғазога ёрдам бериш жараёнини бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Эрон Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ҳам (шанба куни) Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий билан учрашувда ислом мамлакатлари бирлиги зарурлигини таъкидлаб, шундай деди:Эрон Ислом Республикасининг дўст Миср билан алоқаларини кенгайтиришга ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Эрон Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий

Президент Ғазога халқаро ёрдам келиши учун Рафаҳ ўтиш жойининг очилиши умумий кутилганлигини билдирди ва қўшимча қилди:Америка ва сионистик режим Ғазонинг мазлум ва ҳимоясиз халқига ёрдам кўрсатиш учун Рафаҳ ўтиш жойи очилишига тўсқинлик қилаётгани ҳаммага аён, аммо бу тўсиқларни енгиш керак.

Президент тинчлик учрашувининг Қоҳирада ўтказилишини ғарб давлатлари унинг якунига етишига тўсқинлик қилаётган ижобий ташаббус сифатида баҳолади ва қўшимча қилди:Қоҳира тинчлик учрашуви сионистларнинг Ғазода ҳимоясиз ва бегуноҳ аёллар ва болаларни қирғин қилишдаги жиноятларига барҳам беришда бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Аммо сионистик режимни қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларга бу жиноятларни тўхтатиш учун самарали чоралар кўришига имкон бермагани учун ҳам учрашувнинг самарали ўтишига тўсқинлик қилди.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳам ушбу учрашувда Эрон билан ҳақиқий муносабатлар ўрнатиш учун сиёсий ирода аниқ эканини таъкидлади:Шу сабабли биз тегишли вазирларга икки давлат ўртасидаги чуқур муносабатларни давом эттиришни топширдик.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий  ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Амир Муҳаммад бин Салмон

Айни пайтда Эроннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Алиризо Энояти шанбага ўтар кечаси “Х” ижтимоий тармоғида шундай ёзди:Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон билан Ар-Риёддаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши доирасида учрашди ва суҳбатлашди.

Эроннинг Саудия Арабистонидаги элчисига кўра, Эрон Ислом Республикаси президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашувда уни Эронга ташриф буюришга таклиф қилган.

Ёрлиқ