феврал 27, 2024 16:15 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти геноцидчи сионистик режимга қурол сотмасликка чақирди
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти геноцидчи сионистик режимга қурол сотмасликка чақирди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўз сўзларида, барча мамлакатларни жиноятчи Исроил режимига қурол ва ўқ-дорилар экспорт қилмасликка чақирди.

Ал-Қудс-ал Арабия сайтининг хабар қилишича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган Халқаро жиноий судда сионистик режиминг агрессив сиёсатларининг ҳуқуқий оқибатлаини тинглаш ва  кўриб чиқиш жараёнида халқаро ҳамжамиятни бу сохта режимга қурол-яроқ етказиб беришни тўхтатиш ва бу борада ҳамкорлик қилишга чақирди.

Ҳусейн Иброҳим Тоҳо шунингдек  Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги содир этган жиноятларини кескин қоралаб, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилганида,  Исроил редимининг фаластинликларга қари ҳужумлари давом этар экан,  Ғазода кенг миқёсда уруш жиноятлари ва геноцид содир бўлиши хавфи мавжуд деб огоҳланирди.

Кеча шунингдек Араб Лигаси вакили Абдулҳаким Ар-Рифоий ҳам Гаага шаҳридаги Халқаро судда фаластинилк ерларининг сионистлар томонидан ишғол қилишининг давом этиши халқаро алоқаларни менсимаслик демакдир ва бу ишғолни тўхтамаслик геноцид билан баробар деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Халқаро суд Фаластин ҳудудлари ва ерларининг 1967 йилдан бери геноцидчи сионистик реижм томонидан босиб олинганини ҳуқуқий оқибатларига бағишланган бир ҳафталик тингловарини якунлади. 52 мамлакат Халқаро суд олдида гувоҳлик беришга чақирилганди ва  йиғилишда қатнашганлар геноцидчи Исроил режимининг босқинчилигини тўхтатишини талаб қилишди.

Фаластин ССВ /Соғлиқни сақлаш вазирлиги/ ҳам ўз маълумотларида Ғазода геноцидчи сионистик режим ҳужумлари бошланганидан бери, 30 мингга яқин фаластинликлар шаҳғид бўлганини эълон қилди.

Ёрлиқ