декабр 03, 2023 12:10 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: сионистик режим АҚШ кўмаги билан Ғазода жиноят содир қилишда давом эттирмоқда
    Эрон президенти: сионистик режим АҚШ кўмаги билан Ғазода жиноят содир қилишда давом эттирмоқда

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий АҚШнинг жинояларининг асоси ва сионистик режимнинг Ғазо бўлгасининг ҳимоясиз халқига қарши уруш машинасининг асосий ҳомийси сифатидаги ролига тўхталиб, босқинчи сионистик режим АҚШ кўмаги билан Ғазо секторида геноцид ва жиноят содир қилишда давом этмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Япония Бош вазири Фумиа Кисаданинг телеофн қўнғироқига жавобан, АҚШнинг бевосита ҳимояти , дастаклари ва 400 дан ортиқ халқаро резолюцияларни бузган ҳолда сионистик режим Ғазо уруши бошлангач Хиросима жинояти миқёсида Ғазо сектори халқига етти атом бомбасига тенг  бомбалар ташлади, аммо АҚШ эса сохта сионистик режим ўз жиноятлари ва геноцидини давом эттириши учун бошқа давлатларни бу жиноятлар олдида вазминликка чақирмоқда деб  таъкидлади .

Телефон уҳбати давомида, Иброҳим Раисий Ғазо бўлгаси масаласи ва зўравон сионистик режимнинг генойид қилишни давом эттиришни замонавий тарихдаги энг катта инсоният фалокати сифатида баён қилди.

У шунингдек Фаластин ва Ғазо мавзуларидаги ҳақиқатларни тўғри тушунтириш  зарурлигига ишора қилиб, 75 йиллик ишғол, оммавий қирғин, Фаластин миллатининг уйлар ва  ва ерларини вайрон қилиш ва Ғазони дунёдаги энг катта очиқ қамоқхонага айлантиририлганини таъкидлаб, бугун дунё мамлакатларнинг етакчилари  ва расмийларининг Фаластин халқига нисбатан тўғри қарори  ўн йилликлар давомида бу мазлум халқининг бошига тушган воқеаларни батафсил таҳлил қилишни бду воқеани англаб, ҳақиқатни тан олишни тақозо этади ва бу қийин ҳам эмас деб изоҳлади.

Эрон президенти шу муносабат билан Ғарб давлатлари референдум ўтказишдан жуда қўрқишчса ҳам турли давлатлар жумладан Япония ҳам ўз халқининг референдуми ўтказиш орқали Фаластан халқи ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш даражасини бевосита кузатиши мумкинлигини таклиф қилди.

Телефон суҳбати жараёнида Япония Бош вазири ҳам Эрон презиенгтининг Ғазо секторидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳаракатларини қадрлаб, бу минтақадаги гуманитар инқироздан хавотир билдирди ва тинч аҳолига қаратилган ҳужумларни тўхтатишга ҳаракат қилиш ва Ғазо халқига гуманитар ёрдам жўнатиш зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ