декабр 05, 2023 19:46 Asia/Tashkent
  • Шимол-жануб ва шарқ -ғарб транзит йўлакларида Эрон, Ўзбекистон ва Турманистон ҳамкорлик қилади
    Шимол-жануб ва шарқ -ғарб транзит йўлакларида Эрон, Ўзбекистон ва Турманистон ҳамкорлик қилади

Эрон Ислом республикаси йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Эроннинг Ўзбекистон ва Туркманистон билан ҳамкорлиги шимол-жануб ва шарқ -ғарб йўлаклари орқали транзитда сезиларли ўзгаришлар яратади ва бу соҳада ихтисослашган учрашувлар ўтказилади деб айтди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Шаҳриёр Афандизода  Эрон ва Ўзбекистон транспорт ва транзит қўмитасининг онйлан тарзда ўтказилган йиғилишига тўхталиб бу учрашувда Ўзбекистон томони мазкур мамлакат транспорт вазирининг яқин келажакда Эронга сафари қилишга қизиқаётгани ва Эрон темир йўл, автомобил ва порт инфратузилмасини бориб кўришдан манфаатдорлигини маълум қилди  деб таъкидлади.

Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари шунингдек бу учрашувда томонлар йўлда қандай ҳамкорлик қилиш ва икки давлат ҳудудуда юк машиналари нархини пасайтириш  зарурлигини муҳокама қилиб икки давлат ҳудудидаги йўл хариталарининг таққослаш жадвалини кўриб чиқитш орқали биринчи имкониятда айтиб ўтилган харажатларни камайтиришга келишиб олдилар деб изоҳлади,

Шаҳриёр Афандизода ўз сўзларида Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон Ислом республикаси  ўртасидаги 3 томонлама ҳукуматлараро битим матнини якунлаш бўйича 3 томонлама музокаларнии бошлаш зарурлигини ўрганиш ушбу учрашувда кўриб чиқилган бошқа мавзулардан бири бўлди деб  эслатиб ўтди.

Эрон Ислом республикаси йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия транспорт йўлакларини ҳамда Ўзбекистон , Туркманистон, Эрон, Ҳиндистон транспорт йўлаклари ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон халқаро транспорт йўлакларни ривожлантириш бўйича ечимлар муҳокама қилинганини эълон қилди.

Эроннинг ушбу расмийси темир йўл транспортини ривожланириш ва Эрон темир йўл соҳасининг Ўзбекистон ҳудудига  қатновини таъминлаш бўйича ечимлар, ҳамда темир йўл соҳасида тариф чегирмаларини ўзаро қўллаш зарурати томонлар муҳокама қилган бошқа мавзулардан бўлди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ