декабр 07, 2023 13:07 Asia/Tashkent
  • Раисий Москвада Ғазони бомбардимон этилишини тўхтатиш ва бу сектор қамалини бартараф этиш мавзусини кўтаради /видео/
    Раисий Москвада Ғазони бомбардимон этилишини тўхтатиш ва бу сектор қамалини бартараф этиш мавзусини кўтаради /видео/

Эрон президенти Москвага сафаридан олдин Россияга сафар чоғида Ғазога қарши бомбардимонларини тўхтатиш ва бу бўлга блокадасини бекор қилиш ҳаракатлари билан бир қаторда, Фаластинга ёрдам кўрсатиш ҳам маслаҳатлашувлар марказида жой олади деб айтди.

Эрон президенти  Иброҳим Раисий бугун Россия президенти Владимир Путин таклифига асосан бу мамлакатга жўнаб кетди.

Эрон пресс ахборот сайтининг хабарига кўра, Иброҳим Раисий Москвага ташрифидан олдин Меҳробод аэропортида журналистлар билан суҳбатида, мазкур сафаридан мақсад нозик масалаларни муҳокама қилиш ва Эрон ваа Россия ўртасидаги турли соҳалардаги алоқларни кенгайтиришдан иборат деб изоҳлади.

Эрн Ислом републикаси президенти Теҳрон ва Москва ҳукуматлари ўртасиадги муносабатларни ривожланириш ва минатқа манфаатларини таъминлаш  учун яхши қадамлар қўйилганини таъкидлаб ҳар икки давлатнинг нуқтаи назари минтақадаги тинчлик ва барқарорлик, минтақавий  ва минтақадан ташқари масалаларда ҳам қарашимиз ва фикримиз бир деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий энергия, саноат ва қишлоқ хўжалиги йўналишларини мустаҳкамлашни Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик соҳаларидан бири сифатида ҳисоблаб, Ғазо бўлгасининг бомбаланишини тўхтаиши ва  Ғазо халқининг қамалини олиб ташлаш, Фаластинга ёрдам кўрсатиш ва фаластинликларнинг  ҳуқуқларига эришиш учун шошилинч ҳаракатлар бу сафарида маслаҳатлашувлар орасида бўлади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон ва Ислом Республикаси  Россия Федерациясининг икки томонлама соҳаларда айниқса иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик муносабатларда ҳамда АҚШ бир тонламалигига қарши туриш каби минтақавий ва халқаро масалаларда стратегик манфаатга эга ва бу эса сўнгги йиллар давомида икки томон ўртасидаги яқин ҳамкорликларининг  асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Ёрлиқ