декабр 08, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • Раисий Путин билан учрашувида: Ғазо бўлгасида оташкесимни ўрнатиш учун тезкор ечим қабул қилиш керак
    Раисий Путин билан учрашувида: Ғазо бўлгасида оташкесимни ўрнатиш учун тезкор ечим қабул қилиш керак

Эрон президенти россиялик ҳамкасби билан учрашувида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш учун тез ва зудлик билан ечим топиш зарурлигини маълум қилди.

Кеча Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиб, мулоқот қилди.

Эрон ва Россия пезидентлари учрашувида Иброҳим Раисий Теҳрон ва Москва музокараларини қўшничилик сиёсатига мос равишда ривожлантириш мумкинлигини айтиб, Эрон ва Россия энергетика, қишлоқ хўжалиги ва билимга асосланган иш соҳаларида яхши ҳамкорилк қилади ва иккитомонлама давлат ва ҳукумат манфаати учун яхшироқ қадамлар ташлаш мумкин деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси президенти бугунги кунда инсоният азоб чекаётган нарса бир томонламалик ва адолатсиз глобал тизим эканлигини таъкидлаб, Фаластинда содир бўлаётган воқеалар геноцид ва инсониятгга қарши жиноят бўлиб, сионистик режим томондан 5000 дан ортиқ бола шаҳид бўлгани афсусланарли деб таъкидлади.

Иброҳим Расиий бу учрашувда босқинчи сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятчи АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қуввталанмоқда  ва Инсон ҳуқуқларини даъво қиладиган халқаро ташкилотлар ва муассасалар ўз таъсири ва самарасини юқотган аччинарли деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  шунингдек сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида бегуноҳ аёллар в болаларни шаҳид қилишдаги жиноятларини эслатиб бу ҳужумлар ва тажовузлар имкон қадар тезроқ тўхтатилиши ва бу борада тез ва зудлик билан ечим изланиши зарур деб эълон қилди.

Учрашувда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳам Фаластин масаласига эътибо қаратиш ва минатақадаги ўзгаришларни муҳокама қилини муҳим деб ҳисоблади.

Путин сўзларининг боқша қисмида режага кўра, Евроосиё Иқтисодий   делегацияси билан Эрон Ислом респубилкаси билан эркин савдо ўрнатиш бўйича шартнома имзолаш Россиянинг режасида деб изҳор этди.

Кеча шунингдек Путин таклифига биноан Москвага ташриф буюрган Эрон президенти бир кунлик сафарини якунлаб Теҳронга қайтиб келди.

Ёрлиқ