декабр 11, 2023 15:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон ва Россия ўртасида кўплаб лойиҳалар амалга ошириш остонасидадир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон ва Россия ўртасида кўплаб лойиҳалар амалга ошириш остонасидадир

Эрон ТИВ матбуот котиби, Теҳрон ва Москва ҳукуматлари ўртасида турли тармоқларда ўсиб бораётган алоқлаларга ишора қилиб " Эрон ва Россия ўртасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда " деб айтди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Чофий бугунги матбуот анжуманида Эрон пресс мухбирининг Теҳрон ва Москва ҳукуматлари ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни ривожлантириш жараёни хусусидаги саволга жавобан, Эрон Ислом республикаси ва Россия Федерацияси  ўртасидаги турли иқтисодий, савдо ва маданий ҳамкорлик сезиларли даражада ошганини маълум қилди.

Носир Канъоний бу матбуот котиби бу анжуманда, Эрон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми жорий йилнинг 9 ойида 20 фоиздан ортиқ ўсган ва бу икки давлатнинг яхши кўрсаткичларининг далилидир деб изоҳлади.

Эрон дипломатик хизмат матбуот котиби, шунингдек Теҳрон ва Москва ўртасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганига эътибор қаратиб Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг яқинда Россияга ташрифи  пайтида икки мамлакатнинг муҳим транзит ва тижорат лойиҳаси бўлган " Шимол-жануб" коридори муҳокама этилди деб қўшимча қилди.

Унга кўра, Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик энергетика, банк, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари доирасида келаси ойларда 17 та қўшма ҳамкорлик комиссиясини ўтказилиш билан ҳамкорликларни янада яхшинланишига гувоҳ бўламиз.

Канъоний сўзларининг бошқа бир қисмида  сионистик режим бош вазирининг Теҳрон ва Москва муносабатлари ҳақидаги баёнотларига жавобан : биз Эроннинг минтақдаги дўст давлатлар билан алоқаларидаги айрим томонларнинг баёнотларига эътибор бермаймиз ва бу баёнотлар алоқаларнинг чуқурлашишига ҳеч қандай таъсир ҳам қилмайди деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, биз неча бор Фаластин халқи ҳуқуқга эга бўлиши кераклиги, фаластинликлар ўз тақдири ва  ўз сарзаминида ҳукумат хусусида  қарор чиқришга ҳуқуқлари ҳамда  минтақа ташқаридан келган айрим томонларни Фаластин келажаги тақдирини тайинлаш учун уринишлари ва тақдим этаётган лойиҳалари ҳеч қандай натижа бермайдиганини ҳамда  Фаластин халқи ҳеч қачон босқинчи ва ўзбошимчалик қилувчи тарафга фойда келтирадиган ёт ва адолатсиз лойиҳаларни қабул қилмайдиганини эълон қилганмиз деб аниқлик киритди.

Эроннинг ушбу расмийси биз Фаластин халқи учун ғоя ва идея талиф қимаганмиз, бироқ БМТда рўйхатга олинган инқирозни ҳал қилиш учун демократик ечим таклиф қилдик ва ушбу режа бу эҳтиёжни қондира олади. Аммо баъзи томонлар хусусан сионистик режимнинг ваҳший ҳужумларида шерик бўлган АҚШ уруш орқали эриша олмаган нарсаларда сиёсий ечим орқали эришмоқчи лекин Фаластин халқининг уларга жавоби албатта " йўқ"  бўлмайди деб таъкидлади.

Бошқалар ўзларини бир томоналма табабларини Фаластин халқига қўйиш ва юклатишга ҳақли эмаслар деб хулоса қилди Канъоний.

Ёрлиқ