Кирмон ва Хузистон вилоятлари аҳолиси вакиллари Ислом Инқилоби олий раҳнамоси билан учрашдилар
-
Кирмон ва Хузистон вилоятлари аҳолиси вакиллари Ислом Инқилоби олий раҳнамоси билан учрашдилар
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятулло ҳ Хоманаий бугун Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Эрон Ислом республикасининг Кирмон ва Хузистон вилоятарининг бир гуруҳ яшовчиларини қабул қилдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, учрашув шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний шаҳидлиги йили муносабати билан ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.
Бу учрашувнинг қўшимча хабарлари Ислом Инқилоби олий раҳбари девонининг ахборот базасидан олинганидан сўнг нашр этилади.