Январ 08, 2024 13:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик профессорлар ва олимлар Теҳрондаги Шариф технологияси университетига ташриф буюрдилар
    Ўзбекистонлик профессорлар ва олимлар Теҳрондаги Шариф технологияси университетига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон илмий-академик делегацияси Теҳрондаги Шариф технологияси университетида бўлиб университетнинг илмий -тадқиқот фаолияти билан танишар экан, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик йўнаишларини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича меморандумлар имзоладилар.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистондаги айрим олий ўқув юртлари жумладан давлат университетлари илмий  ходимлари жумладан бу мамлакатнинг Бухоро давлат университети, Тошкент қишлоқ ъўжалиги университети, Қарши , Термиз, Урганч шаҳарлари университетлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари  Эрон пойтахти -Теҳрон шаҳридаги Шариф технологияси университетига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида,  университет ректори Сайид Аббос Мўсавий, халқаро алоқалар бўлими раиси, университет олий таълим бўйича  проректори  иштирокида Ўзбекистон республикаси делегацияси билан учрашувида ҳамкорлик соҳалари шу жумладан таълим дастурлари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинув ҳамда илмий ҳамкорлик йўналишларини ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек Ўзбекистон ва Эрон делегациялари ўртасида юқорида қайд этилган масалаларни  яқин келажакда ўрганиш ва фаоллаштириш мақсадида  ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Ёрлиқ