Январ 08, 2024 16:24 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ котиби: терроризм барча ҳукумат ва давлатлар учун кенг тарқалган хавф ҳисобланади
    Эрон ТИВ котиби: терроризм барча ҳукумат ва давлатлар учун кенг тарқалган хавф ҳисобланади

Эрон ТИВ матбуот котиби, Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозори яқинида содир этилган терактга жавобан, терроризм барча ҳукуматлар ва халқлар ҳамда тинчлик ва хавфсизлик учун кенг тарқалган хавф эканлигини таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ  матбуот котиби Носир Канъоний,  бугун -душанба журналистлар билан ҳафталик учрашувида, Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадога олиб борувчи йўлда содир этилган теракт хусусида гапириб,  терроризмни ўзининг машъум мақсадларини амалга оширишда фойдаланаётганлар террорчилик ҳаракатларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқи, халқаро, инсоний ва маънавий масъулиятини ўз зиммасига юкланганлигиги ва улар жавобгарликка тортилиши кераклигини ҳам билишлари керак деб эълон қилди.

У шунингдек Ғарб  томонлари билан суҳбатларда  биз ҳар доим терроризмнинг яхши ёки ёмон дегани йўқлигини таъкидладик ва  таҳдид кенг қамроли бўлгани ва айниқса хавфсизлик, тинчлик ва  инсонлар хавфисзлиги таҳдидга учрганини ҳам эслатдик деб маълум қилди.

ИШИД минтақавий бўлмаган разветка ва хавфсизлик хизматлари томонидан яратилган ҳодиса сифатида  бўлиб, уларнинг ўзлари баъзан бу даҳшатли  террор гуруҳини  яратишда ўзларининг бевосита ролини эълон қиладилар ва  тан олишади. Ўтган йиллар ичида террорчилар минтақа миқёсида ва ундан ташқарида даҳшатли террорчилик ҳаракатларни амлага оширди ва бу ҳаракатларда аксарият қурбонлар ҳам минтақа халқларидан эди деб баён этди Эрон ТИВ матбуотт  котиби.

Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазо бўлгасидаги ўзгаришарга ҳам ишора қилиб, Ғарб ва Европа ҳукуматлари ўзлари айтган шиорларида амалий қадамлар ташлаши керак. Сионистик режимнинг логистика, ҳарбий ва хавфсизлик ёрдамини тўхтатиб, Ғазо халқига қарши шафқатсиз урушни тўхтатиш учун бу режимга жиддий босим ўтказишлари зарур деб таъкидлади.

Носир Канъоний ўз сўзларида, биз бирдамлик ва ҳамжиҳатликни  мустаҳкамлаш учун Фаластиннинг ҳар қандай ташаббуслари ва мулоқотларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби, минтақадаги ишончсизликнинг илдизи АҚШ ҳарбий кучларининг мавжудлиги ва бу давлатларнинг аралашувлари ва Вашингтоннинг золим сионистик режимни сўзсиз қўллаб- қувватлашидир деб хулоса қилди.

Ёрлиқ