Январ 11, 2024 14:30 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари Фаластиндаги ўзгаришларни муҳокама қилишди
    Эрон парламенти раиси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари Фаластиндаги ўзгаришларни муҳокама қилишди

Кеча Теҳрон шаҳрида Ислом Ҳамкорлик ташкилоти парламентлари Иттифоқи Фаластин бўйича доимий қўмитасининг 5 -чи фавқулодда йиғилиши ва Осиё парламентлар Ассамблеяси Фаластини қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон Ислом республикаси парламент спикери, Муҳаммадбоқир Қолибоф бу йиғилишда  Фаластиндаги вазият, АҚШ ва унинг ғарблик ҳамфикрларнинг тажовузни, қон тўкишини, зулмни мутлақ ҳимоя қилиши ва  қўллаб- қувватлаши ҳамда  Фаластиннинг тарихий ва цивилизацивий воқеликларини  қатъиян инкор этиш борасидаги икикиюзламачи ва бузуқ сиёсатининг яққол намунасидир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раис Муҳаммадбоқир Қолибоф  ҳам бир қатор хорижий расмийлар билан учрашиб, мазкур учрашувда доирасида минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Қолибоф Сурия парламенти раиси Ҳамуда Сабоғ билан учрашувда, Фаластинни ислом дунёсининг биринчи муаммоси сифатида баҳолаб, сионистик режим жиноятлари АҚШнинг ҳар томонлама қўллаб-қуввталаши билан амлага оширилаётганига тўхталиб, бутун дунё халқлари имкон қадар тезроқ ва  зудлик билан ва доимий оташкесим ўрнатишга ҳисса қўшиши зарур деб изоҳлади.

Сурия республикаси парламенти раиси, Ҳамуда Саббоғ ҳам Ислом кенгаши ташабуси билан Фаластин масаласи бўйича йиғилиш ўтказилишин олқишлаб ушбу муҳим саммитни Ислом ҳамкорлик  ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида Фаластин масаласи бўйича синергия учун имконият сифатида баҳолади.

Эрон парламенти спикери Уммон султонлиги парламент раиси ўринбосари Тоҳир бин Махбут бир Али Ан- Жунайбий билан ҳам учрашувда, барча исломий  давлатларларнинг Фаластиннни сўз ва амалда қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлаб,  АҚШ сионистик режимнинг Фаластинга қарши урушни бошқаришга жавобгардир деб  қайд этди.

Уммон парламенти раиси  ўринбосари шунингдек Уммон султонлиги ва Уммон халқи Фаластин масаласини қўллаб-қувватлашда мустаҳкам ва доимий позицияга эгалар деб эълон қилди.

Эрон парламенти раиси ва  Тунис парламенти спикери ўринбосари Марзуки Ан-Нур ҳам Фаламстин ғояларини қўллаб-қуввтлашни, Эрон ва Тунис ўртасидаги муштарак нуқтаси деб баҳолашди.

Эрон Ислом респубилкаси парламенти спикери Жазоир парламенти раиси  Иброҳим Бугало билан учрашувида ислом давлатлари мазлум  Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун бор имкониятларини ишга солишлари керак деб қўшимча қилди. Жазоир парламенти раис ҳам Фаластин масаласи Жазоир учун фақат мафкуравий масала эмас балки  икки давлат ўртасида тарихий ришталар мавжуд деб маълум қилди.

Ёрлиқ