Эрон ракеталари минтақадаги террорчи гуруҳлар қароргоҳларини нишонга олди
Бугун эрталаб Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси минтақанинг баъзи ҳудудларидаги террорчи гуруҳлар қароргоҳлари ва объектларини нишонга олди.
Бугун эрталаб Ал- Маёдин телеканали ҳам Эроннинг ҳужумлари жуда аниқ баллистик ракеталар билан амалга оширилди ва Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳлари Таҳрир-Аш-Шом-/Ан-Нусра жабҳаси/ ва Ат-Туркистоинйниг асосий қароргоҳларига жиддий зарба етказилди деб маълум қилди.
Ироқ Курдистонининг минатқа хавфсизлик идораси ҳам бугун эрталаб, Эрон Ислом Республикаси соқчилар корпуси Ироқнинг Эрбил шаҳридаги сиоинстик режим разветка агентлиги -Моссаднинг асосий қароргоҳига уюштирган ракета ҳужуми натижасида 4 нафар ҳалок бўлиб 6 киши яраланди деб хабар қилди.
Сионистик режимнингг "The Times of Israel" газетаси ҳам Эроннинг ракета ҳужумида ҳалок бўлганлар орасида Курдистоннинг мультимиллионери тадбиркор “Pishro Dizai” ҳам бор деб ёзди.
Хабарга биноан сионистик режимнинг ушбу газетаси томрнидан " курд тадбиркори" сифатида таништирилган "Pishrev Dizai" Ироқ Курдистоннинг сионистик режимга нефт экспорт қилишдаги асосий омил ва Исроил режиим Моссад жосуслик агентлиги билан чамбарчасб боғлиқ эди деб қўшимча қилган.
Бугун ABC News телеканали ҳам Ироқ хавфсизлик манбасига таяниб АҚШнинг Эрбилдаги консуллиги яқинидаги 8 нуқта нишонга олинди ва бу ҳужумлар жуда шиддатли эди деб эълон қилди.
Аммо АҚШ Хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Adrien Uotson бугун эрталаб Эроннинг Сурия ва Ироқдаги террорчилар позицияларига берган ракета ҳужумига билдирган муносабатида, ушбу ракета ҳужумлари ҳақида хабарлар бор ва АҚШлик ходимлар ва ёки марзказларнинг ҳеч бири ҳужумларда нишонга олинмаган деб айтди.