Январ 18, 2024 12:52 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининг Саровон шаҳрининг айрим ҳудудларида портлаш содир бўлди
    Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининг Саровон шаҳрининг айрим ҳудудларида портлаш содир бўлди

ОАВ Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятининглинг Саровон шаҳрининг баъзи қисматларида портлаш содир бўлганини хабар қилди.

Покистон томонидан амлага оширилгани айтилаётган  Саровон шаҳрининг айрим қисматларидаги портлашда 7 нафар эронлик бўлмаганларни ҳалок бўлгани ортидан  Эрон Ислом республикаси бугун Саровон шаҳри атрофидаги чегара қишлоқларидан бирида юз берган бу ҳодиса хусусида Покистон расмийларидан тушунириш талаб қилди.

Эрон Ислом Республикасининг Систон ва Балучистон губернаторнинг сиёсий ва хавфсизлик бўйича ўринбосари Алиризо Марҳаматий ҳам Меҳр ахборот агентлиги билан суҳбатда  пайшанба куни эрталаб соат 4:05 дақиқада Саровон шаҳри ҳудудида бир нечта портлаш овози этишилди. Текширувлардан кейин биз Покистоннинг Эроннинг чегарадаги қишлоқлардан бирини ракета билан нишонга олганини маълум қилдик деб айтди. Марҳаматий шунингдек бу ракета ҳужумида эронлик бўлмаган 3 аёл ва 4 бола ҳалок бўлди деб таъкидлади.

Покистон ТИВ ҳам бугунги баёнотида, терроризмга қарши курашда Эрон билан биргаликдаги ҳамкрликни таъкидлаб,  Покистон Эрон ҳудудидаги асли покистонлик террорчиларнинг бошпаналарини нишонга олганини қўшимчак қилди.

Покистон ТИВ ўз баёнотида, биз Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиламиз деб қайд этгган.

Эндиликда Эрон ва Покистон чегара ҳудуларида вазият тинч ва Миржова чегара терминали бошқарувчиси Ҳусейнали Шоҳкарамийнинг айтишича, Эрон ва Покистон чегараси очиқ ва транзит транспорт воситалари ҳаракати муаммосиз давом этмоқда.

Сарвон портлашларидан сўнг Покистонниг Теҳрондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили ҳам Эрон ТИВ-га чақиртирилди.

Ёрлиқ