Январ 20, 2024 12:37 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: террорчиларга қарши курашда Теҳрон ва Исломобод ҳукуматлари ҳамкорлик қилиши зарур
    Эрон ТИВ раҳбари: террорчиларга қарши курашда Теҳрон ва Исломобод ҳукуматлари ҳамкорлик қилиши зарур

Эрон ТИВ раҳбари Покистондаги террорчилар лагерларини йўқ қилиш учун қўшма ҳаморлик қилиши зарур деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Покистон ТИВ раҳбари Жалил Аббос  Жилоийнинг телефон қўнғироғига жавобан,  Эроннинг Покистоннинг дўсти, биродари ва қўшнисининг суверенитети  ва ҳудудий яхлитлишини ҳурмат қилишини таъкидлаб, Покистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига Теҳрон алоҳида эътибор қаратади ва  Покистон ҳудудларидаги террорчи гуруҳлар лагерларини йўқ қилиш ва зарарсизлантириш учун икки мамлакат ҳамкорликларини ҳам зарурий бир амрдир деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари, Покистоннинг Эрон Ислом республикасининг ташқи сиёсати ва қўшнилигидаги мавқеи муҳимлигига ишора қилиб, ўтмишда икки давлат расмийлари томонидан келишилган ва таъкидланган хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик ўқини жиддий равишда давом эттириш мақсадида мувофиқдир деб изоҳлади.

Эроннинг кўплаб террорчилик операциялари, айниқса яқинда Роск полиция бўлимига қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган " Жайш-уз-зулм" гуруҳига қарши яқинда ўтказган аксилтеррор амалиётига тўхталиб, ўтган Амир Абдуллоҳиён,  ушбу тезкор ҳаракат Эрон хавфсизлик кучларининнг бевосита вазифаларига мувофиқ ва Эрон кучларини ўз вақтида кўрсатган ҳаракати билан барбод бўлган террорчилик таҳдидни  бартараф этиш учун зарур эди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари  сионистик режим Фаластинда аёллар ва болаларни оммавий қирғин этишни бошлаган вазиятда ислом олами ва йирик ва самарали мамлакатларнинг бирлигига эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилмоқда деб маълум қилди.

Покистон ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилоний ҳам икки давлатни террорзимга қарши курашдаги қўшма мақсадларига ишора қилиб, терроризмга қаршги курашда қўшма муносатлар икки давлат ҳамкорилкларнинг асосини ташкил этади деб таъкидлади.

У шунингдек Покистон ҳамиша Эрон билан қаршилик ва конструктив муносабатларга урғу бериб келади ва суверенитети ва ҳудудий яхлитлик ҳуқуқи Исломободни доим жиддий ташвишга солади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ