Январ 24, 2024 16:24 Asia/Tashkent

Бугун Россия хавфсизлик кенгаши раиси, Эроннинг Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён билан Москвадаги учрашувида, ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни якунлаш масаласига тўхталиб, ушбу мукаммал ҳужжат икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик йўлини белгилайди ва Эрон-Россия алоқаларини янги босқичга кўтаради деб айтди.

Эслатиб ўтамиз кеча Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг расмий таклифига асосан илк расмий ташрифи билан Москвага борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён бугун Москва шаҳрида Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашувида Ғарбий Осиё минтақасидаги хавфсизлик, мудофаа ва ўзгаришлар,  ҳамда сиоинстик режимнинг  Ғазодаги жиноятларини давом эттираётгани каби масалалари муҳокама қилди.

Учрашвда Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев  Эроннинг Кирмондаги терактни  қоралаб, бу терактда бир қатор Эрон фуқароларини шаҳид бўлгани учун  Эрон миллати ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.

Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён ҳам  Кирмондаги терактдан кейин Россия президенти ва бошқа расмийларини Эонн миллати ва ҳукуматига ҳамдардлик билдиргани учун миннатдоричлик билдирди

Алиакбар Аҳмадён Россиянинг  Ғазо бўлгасига нисбатан позицияни конструктив эканлигини таъкидлаб,  сионистик режимни Ғазо халқига қарши ғайриинсоний ҳаракатлари ва жиноятларинига чек қўйилиши керак деб  эълон қилди.

Ёрлиқ