Январ 31, 2024 12:43 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун тонг пайтида Ислом Инқилоби Фажр даҳаси /ғалаба қозонгани/ йилигида Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи ва Гулзори Шуҳода мозорига ташриф буюрдилар.

Инқилоб раҳбари идораси ахборот базасининг хабар қилишича, бугун эрталаб Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Имом Хумайний /р.а/ нинг муқаддас зиёратгоҳи ва ҳарамига фотиҳа ўқиб Эрон Ислом Инқилобининг буюк асосчиси хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек 7- чи тир ойи ҳодисаси ва  ҳижрий-шамсий 1360-йилда шаҳривар ойи/ бундан 42 йил олдин/  Эрон бош вазирлик идораси портлаши шаҳидлари мозорига ҳам таширф буюриб, шаҳидлар Беҳиштий, Ражоий ва Боҳунар ва уларнинг шаҳид ҳамроҳлари хотирасини улуғладилар.

Инқилоб раҳбари

 

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ислом Инқилобини азиз шаҳидлар қабрлари, муқаддас мудофаа ва зиёратгоҳ ҳимоячиларига мозорига ҳам бордилар.

Инқилоб раҳбари зиёрат қилган шаҳидлар орасида яқинда сионистик режимнинг Дамашққа уюштирган ҳужумида шаҳид бўлган шаҳид Муҳаммадамин Самадий мозори эди.

Ёрлиқ