март 04, 2024 16:10 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий: Эрон хавфсизлиги ҳеч бир давлатга қарам эмас
    Эрон президенти Иброҳим Раисий: Эрон хавфсизлиги ҳеч бир давлатга қарам эмас

Эрон президенти бу мамлакат хавфсизлигини ҳеч бир давлатга қарам ва боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Эрон президенти идораси ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий  полиция фанлари университетининг битирув маросимида, бугунги Эроннинг хавфсизлиги турли саҳналарда одамларнинг борлиги ва огоҳлик, уйғониш, ҳушёрлик ва ҳарбий ва ҳуқуқ -тартибот кучларининг мавжудлигидан келиб чиқади  деб айтди.

У шунингдек тажриба, жасорат, илм, тажрибали бўлиш, Аллоҳга иймон, Ислом Инқилобига муҳаббат ва халққа муҳаббат ва  позицияда бепарво бўлмасликни Эрон ҳуқуқ-тартибот кучларининг энг кўзга кўринган хусусиятларидан  эканлигини айтиб, қуролли кучлар халқ учун ифтихор ва халқ қалбидалар чунки  халқ ва ёнида ва халқ биландир деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий тажрибали ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот кучларини тайёрлаш ва мамлакат мудофаа инфратузмасини мустаҳкамлашни ҳукуматнинг муҳим бурчи сифатида баҳолаб, мудофаа кучи, иқтисодий барқарорлик ва маданий қобилият миллий ҳокимиятнинг учта муҳим таркибий қисмидир деб маълум қилди.

Душман Эрон халқига қилган барча душманликлари билан бугунги кунда бу одамлар Эрон Ислом республикасининг қудрати ва ҳокимиятининг энг муҳим таркибий қисми эканлигини билишига ишора қилиб, Эрон халқи саҳнага тайёр ва масъулиятлидир  ва шу иштироки  сабабли сўнгги 45 йил ичида душманнинг барча режалари барбод бўлди деб қўшимча қилди.

Бугун Эроннинг Имом Ҳасан Мужтабо номидаги университетида Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий иштирокида  полиция фанлари университети талабаларининг 46-битирув маросими ўтказилди.

Ёрлиқ