март 12, 2024 17:12 Asia/Tashkent

Эрон, Россия ва Хитой денгиз флотлари денгиз хавфсизлик камари -2024 композит машқлари матбуот котиби эронлик адмирал Мустафо Тожуддиний бу оқшом /чоршанба оқшоми/ Россия ва Хитой бўлинмалари қўмондонлари билан биргаликдаги матбуо анжумани чоғида машғулотларни бошланишини эълон қилинишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон, Россия ва Хитой денгиз хавфсизлик камари -2024 композит  машқлари матбуот котиби эронлик  адмирал Мустафо Тожуддиний  Россия ва ХХР бўлинмалари қўмондонлари билан биргаликдаги матбуот анжуманида, тинчлик ва хавфсизликни биргаликда ўрнатиш шиори билан бу йил кетма-кет 5 -чи йил Эрон денгиз флоти, Россия ҳарбий -кучлар ва ХХР ҳарбий денгиз кучлари ўртасида 3 томонлама ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилаётганини хабар қилди.

Адмирал Мустафо Тожуддиний  шунингдек Эрон, Россия ва Хитой денгиз хавфсизлик камари -2024 композит  машқларида Эрон Ислом республикаси ҳарбий-денгиз кучларининг ер усти ва парвоз бўлинмаларидан ташқари Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари ҳамда Хитой ва Россиянинг сузувчи бўлинмалари ва тинчлик ва дўстлик шорини рўёбга чиқиши учун 5 давлатдан кузатувчилар ҳам қатнашишини таъкидлади.

Эрон, Россия ва Хитой денгиз хавфсизлик камари -2024 композит  машқлари матбуот котиби ўз сўзларида Эрон,, Хитой ва Россия иштирокида ўтказиладиган  4-чи қўшма машғулоти бўлиб келажакда давом этишини билдирар экан, денгиз хавфсизлик камари -2024 композит  машқлари "Тинчлик ва хавфсизликни биргаликда  ўрнатиш учун" шиори   ва 17 минг квадрат километр майдонда тинчлик ва дўстлик мурожаати билан  бўлиўтади деб эълон қилди.

Мазкур машқлар Ҳинд океанининг шимолий қисмида олдиндан белгиллланган режаларга мос равишда ўтказилишига тўхталиб ўтган адмирал Тожуддиний мазкур машқларни ўтказишдан мақсад минтақада хавфсизлик ва унинг асосларини мустаҳкамлаш ҳамда 3 давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни  кенгайтиришдан шунингдек мазкур мамлакатларнинг глобал тинчлик, денгиз хавфсизлигини биргаликда қўллаб-қувватлаш ва умумий келажакка эга денгиз ҳамжамиятини яратиш мақсадида яхши ният ва қобилиятни кўрсатишдан иборат деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ