март 14, 2024 15:31 Asia/Tashkent
  • Нью- йоркда Танзила Норбоева Эроннинг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти билан учрашди
    Нью- йоркда Танзила Норбоева Эроннинг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева Нью-йоркда Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон Сенатига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Хабарга кўра, Нью-Йоркда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.

“Илмий муассасалар ўртасида оила ва хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда Ўзбекистон ва Эроннинг етакчи олий таълим муассасаларида талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида икки томонлама ҳамкорлик доирасида хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

"Бу борада уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-маърифий ҳаётдаги иштирокини ошириш, жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўшма лойиҳалар асосида бирлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Қайд этилишича, олий даражадаги, шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ва парламентлари ўртасидаги фаол ўзаро алоқалар мамлакатлар аёллари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа яратмоқда.

Ёрлиқ