Эрон Ислом Республикаси Москва атрофида содир этилган теракти кескин қоралади
(last modified Sat, 23 Mar 2024 08:45:55 GMT )
март 23, 2024 13:45 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси Москва атрофида содир этилган теракти кескин қоралади
    Эрон Ислом Республикаси Москва атрофида содир этилган теракти кескин қоралади

Эрон Ислом республикаси ҳукумати Россия пойтахти Москва шаҳри яқинидаги савдо марказларидан бирида содир бўлгн қонли ва ваҳшиёна терактни қоралади.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Москва атрофидаги савдо марказларидан бирида юз берган терактни қоралаб,  Россия ҳукуиати, россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ва бу қонли ҳодисада қурбон бўлганлар яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида терроризмга қарши таъсирчан ва муштарак кураш олиб бориш ҳам жиддий ҳатти-ҳаракатлар ва Халқаро ҳамжамиятнинг камситишисиз чораларини талаб қилишини ҳам таъкидлади.

Шунингдек бугун эрталаб Эрон ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Чофий ҳам ўнлаб бегуноҳ инсонларни қурбон бўлиши ва яна ўнлаб нафарини жароҳат олишига олиб келган Москва атрофидаги савдо марказларидан бирида, содир бўлгани террорчилик ҳужумни кескин қоралаб,  Россия халқи ва ҳукумати айниқса бу терактда қурбон бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Канъоний ҳам ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси  ушбу аччиқ ва қонли ҳодисада Россия федерацияси ёнида эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз  кеча жума оқшоми Москва шаҳри атрофидаги Крокас  Сити Ҳолл  савдо марказида сдир бўлган терактда 67 киши қурбон бўлиб 150 нафардан оритқ инсонлар жароҳат олди.