апрел 02, 2024 12:31 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг умумий жамоатчилик билан алоқаси Дамашқда жойлашган Эрон элчихонасининг консуллиги бўлимига қарши жиноятчи сионистик режимнинг ракета ҳужумларида генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва Муҳаммадҳоди Ҳож Раҳимийлар ва уларнинг 5 нафар ҳамроҳлари шаҳид бўлганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби соқчилар корпуси умумий жамоатчилик билан алоқалари бўлинмаси ўз эълонида, босқинчи ва қонхўр сионистик режимнинг Фаластин қаршиликлари ва Ғазо аҳлининг қаршиликларига қарши тузатиб бўлмас мағлубиятлари  ҳамда минтақадаги Исломий қаршилик жабҳаси кучларининг пўлат иродалари қаршисида ожизлиги  ортидан кеча кечқурун янги жиноятида,   бу сохта режим Эрон Ислом республикасининг Дамашқ шаҳридаги консуллиги биносини нишонга олди. Бу ваҳшиёна жиноят натижасида Эроннинг Суриядаги ҳарбий маслаҳатчилари, зиёратгоҳ ҳимоячилариниг фахрийлари ва қўмонднлари генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва генерал Муҳаммадҳоди Ҳож Раҳимий  ҳамда уларнинг 5 нафар бошқа зобитлари шаҳид бўлдилар деб маълум қилди.

Эронлик шаҳидлар

 

Теракт ортидан Сурия ТИВ раҳбари Дамашқдаги Эрон элчихонасига ташрифи чоғида эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиён билан ҳам телефон орқали мулоқотида,  сионистик режимнинг Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлими биносига ҳужумини " халқаро қоидаларни, айниқса 1961-йилги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенсиясини қўпол равишда бузиш" деб баҳолади.

Эрон ТИВ раҳбари ҳам ушбу телефон суҳбатда мазкур терактни қоралаб,  сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторидаги мағлубияти сабабли руҳий мувозанатини йўқотган деб эслатди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам бугун сионистик режимнинг Эрон Ислом республикасининг Суриядаги элчихлнасии консуллигига уюштирган ҳаво ҳужумини текшириш мақсадида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Бундан олдин Эроннинг БМТдаги вакили Хавфсизлик Кегнгашнинг шошилинч йиғилишини талаб қилиб бу ҳақда Эрон халқаро қонунлар ва Миллатлар  Хартиясига асосланган ҳолда бундай террорчилик ҳаракптларга қатъий жавб бериш учун қонуний ва ажралмас ҳуқуқини ўзига сақлаб қолади деб таъкидлаганди.

Ҳозирга қадар Сурия, Россия, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Яман, Қувайт ва Покистон каби бир қанча давлатлар ушбу терактни қоралади. Бугун эрталаб Швецариянинг Теҳрон шаҳридаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили ҳам Эрнондаги  АҚШ манфаатлари ҳимоячиси сифатида Эрон ТИВ га чақирилди.

Ёрлиқ