Иброҳим Раисий Африка давлатлари билан муносабатларни кенгайтиришга алоҳида урғу берди
(last modified Fri, 26 Apr 2024 10:47:20 GMT )
апрел 26, 2024 15:47 Asia/Tashkent

Эрон президенти Иброҳим Раисий, Теҳроннинг Африка давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш истагини маълум қилди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Эрон ва Африка иккинчи халқаро анжуманида Эрон Ислом Республикаси ва Африканинг иродаси турли соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш эканлигини таъкидлаб, икки томоннинг имкониятлари билиш зарурлигига ишора қилар экан, таҳдид ва санцияларга қарамай, Эрон яхши тараққиётга эришди уни илғор ва технологик мамлакат дейиш ҳам мумкин ва ушбу ўзгаришларни билиш ва уларга эришиш ҳам жуда муҳимдир деб изоҳлади.

Сайид Иброҳим Раисий ўз сўзларида, Эрон ва Ғарб давлатларнинг Африка давлатлари ҳақидаги қарашлари ўртасидаги фарққа ишора қилиб, Ғарб давлатлари Африкани ўз манфаатларини кўзлаб ресурсларни талон- тарож қилишни истайди, аммо Эроннинг Африка давлатлари билан ҳамкорлиги ҳар икки халқ ва давлатлар учун фойдалидир деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Африкада мавжуд бўлган самарали ишчи кучига тўхталиб, Эрон африкаларнинг ўзлари янги технология ва ишлаб чиқаришига эриша олишларига ишонади чунки Африканинг истеъдоди, билими ва қобилияти Ғарбликлардан кам эмас ва кўплаб соҳаларга эришиш қобилиятига эга деб қўшимча қилди.

Эроннинг техник муҳандислик хизматларини экспорт қилиш имкониятлари ҳақида гапирган Раисий  Африкда ҳам шундай имкониятлар мавжудки, улар бирлашса, бир-бирини тўлдирувчи иқтисодётни ташкил қилади ва унинг шаклланиши барча томонларнинг ҳамкорлиги ва фаоллигига боғлиқ деб таъкидлади.

Эрон ва Африка иккинчи халқаро саммити бугун 26 апрель Теҳрондаги саммитлар залида Африка давлатларнинг юқори мансабдор шахслари даражасидаги ҳамкорликлар жумладан 30 дан ортиқ бу қитъа давлати иқтисодиёт вазирлари иштирокида ўтказилди.