Эрон президенти ўрнига унинг ўринбосари давлат ишларини вақтинча олиб боради
(last modified Tue, 21 May 2024 11:33:49 GMT )
май 21, 2024 16:33 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти ўрнига унинг ўринбосари  давлат ишларини вақтинча олиб боради

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили расмий макиубларида Эрон ижроия ҳокимияти раиси ва ТИВ вазифасининг вақтинчалик бажарувчиларинини БМТга таништирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича., Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш,  78-Бош Ассамблея раиси Денис Френсис  ва  Хавфсизлик кеншаши раиси “Pedro Komisario Afonsoга йўллаган алоҳида мактубларида, Эрон президенти шаҳид Иброҳим Раисий  ўрнига ижроия ҳокимият ишларини унинг ўринбосари Муҳаммад Мухбир ва Эрон ТИВ раҳбари шаҳид Амир Абдуллоҳиён ўрнига унинг ўринбосари Али Боқирий Каний ишларни вақинчалик олиб бориши ҳақида хабар қилди.

Бундан ташқари Эрон давлат ҳайъати қарори асосида,  Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Али Боқрий Каний мамлакат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Кеча Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ҳам ўз сўзарида  қўшимча қилиб айтдиларки, 5 кунлик мотам эълон қиламан ва азиз Эрон халқига ҳамдардик билдираман. Конституциянинг 131 -моддасига мувофиқ, Муҳаммад Мухбир ижро ҳокмиятинини бошқариш лавозимига тайинланди. Кўпи билан  50 кун ичида қонун чиқаручи ва суд ҳокмиятлари билан янши президентни сайлашни келишиб олиши шарт.