Эрон ТИВ матбуот котиби: 28 мурдод давлат тўнтаришининг шармандалиги АҚШ ва Британиянинг пешонасида абадий қолади
(last modified Sun, 18 Aug 2024 12:24:11 GMT )
август 18, 2024 17:24 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: 28 мурдод давлат тўнтаришининг шармандалиги АҚШ ва Британиянинг пешонасида абадий қолади
    Эрон ТИВ матбуот котиби: 28 мурдод давлат тўнтаришининг шармандалиги АҚШ ва Британиянинг пешонасида абадий қолади

Эрон ТИВ матбуот котиби ҳижрий-шамсий 1332-йил 28-мурдод ойидаги давлат тўнтариши натижасида Эрон халқининг сайланган ҳукуматини ағдариш шармандалиги ва зўравон қудратларнинг золим режимга сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий ёрдам кўрсатиши АҚШ ва Британия режимларининг пешонасида абадий қолади.

Ҳижрий -шамсий 1332-йил  28-мурдод ойида мустабид шоҳ режимининг бир қанча армия қўшинлари АҚШ ва Британия ҳамкрлигида Муҳаммад Мусаддиқ ҳукуматини ағдариб яна Муҳаммадризо Паҳлавийни давлат тепасига келтиришди.

1953-йил август ойидаги АҚШ ва Британия давлат тўнтариш Эроннинг ўша пайтдаги қонуний ҳукумати  /Мусаддиқ ҳукуматини/ қулашига олиб келди ва Ислом Инқилоби ғалабасигача бўлган Эрон сиёсий тарихидаги муҳим бир лаҳзани эслатади.

Эрон ТИВ матбуот котиби  X ижтимоий тармоғида қуллик, мустамликачилик, давлат тўнтаришлари ва бошқа мамлакатлардаги ҳарбий интервенсиялар АҚШ ва Британия интервенсияларининг дунёдаги қоронғу ва шармандали тарихнинг фақат бир қисмидир деб изоҳлади.

Носир Канъоний шунингдек бундай қора рекорд билан АҚШ ва Британия ҳозирда сохта ва ирқчи сионистик  режимни ва Ғазо бўласидаги  геноцидни қўллаб-қувватламодқа ва шу билан бирга улар ўзларини инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг байроғи ташувчилари сифатида билишади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ