Немис ва австриялик олимлар Эроннинг Роян халқаро фестивали совринини қўлга киритдилар
Она ҳужайралари соҳасида фаол иш олиб бораётган немис олими ва лаборатория эмбрионлари соҳасида фаол иш олиб бораётган австриялик ёш олим биргаликда Эроннинг Роян халқаро тадқиқот фестивалида доктор Козимий номидаги олтинчи мукофотнинг ғолиблари деб эълон қилинди.
Роян Эрон тадқиқот институти асосчиси марҳум эронлик олим доктор Саъид Козимий Оштиёний /ҳижрий-шамсий 1340-1384/ хотирасига бағишланган. Роян халқаро Эрон фестивали мукофоти ҳар йили бир олимга унинг миллий ва халқаро олимлар орасида саъй -ҳаракатларини ҳурмат қилиш ва унинг хотирасини абадийлашириш мақсадида берилади.
Бу эронлик олим биология фанлари соҳасида сезиларли ютуқларга эришган.
Роян халқаро тадқиқот фестивалида доктор Козимий мукофотини қўлга киритган инсонлар она ҳужайралари соҳасида фаол бўлган немис олими Томас Браун ва лаборатория эмбрионлари соҳасида фаол иш олиб бораётган австриялик ёш олим Николас Риверон бор.
2010-йилдан бери доктор Козимий мукофоти АҚШ, Германия, Голландия ва Италиядан келган 5 нафар таниқли тадқиқотчиларга топширилган.
Биринчи марта ушбу мукофот 2010 йилда генларни тартибга солишнинг ривожланиш биолгияси, она ҳужайралари биологияси ва она ҳужайралари терапияси соҳасидаги энг ижодкор олимларидан бири АҚШлик профессор Рудолф Саенишга топширилганди.