Ислом Инқилоби олий раҳбари: қаршилик фронтининг завол топаётган сионистик режимга берадиган зарбаси янада кучлироқ бўлади
(last modified Sun, 29 Sep 2024 08:16:53 GMT )
сентябр 29, 2024 13:16 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: қаршилик фронтининг завол топаётган сионистик режимга берадиган зарбаси янада кучлироқ бўлади
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: қаршилик фронтининг завол топаётган сионистик режимга берадиган зарбаси янада кучлироқ бўлади

Ислом Инқилоби олий раҳбари Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлиши муносабати билан қилган ҳамдардлик мурожаатида, Сайид Ҳасаннинг қаршилик йўли ва мактаби давом этади ва қаршилик фронтининг сиооинстик режимнинг эскирган ва чириган танасига зарбалари оғирроқ бўлади деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий буюк мужоҳид  ва қаршилик байроқдори ҳужжатулислом  Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлиши муносабати билан қилган тасаллиятида, Ҳизбуллоҳнинг нодир етакчиси шаҳид бўлгани муносабати билан бутун қаршилик жабҳаси ва Ислом умматига тассалият билдириб, шу муносабат билан Эронда 5 кунлик мотам куни эълон қилинганига тўхталиб, дедилар: Ливанда асос солган ва бошқа марказларга йўналиш берган унинг ҳаракатлари, азиз Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлиши билан қаршилик нафақат йўқолмайди, балки у ва бошқа бу воқеа шаҳидларнинг қони туфайли янада кучаяди. Қаршилик жабҳасининг сионистик режимнинг эскирган ва чириган танасига зарбалари эса янада қаттироқ бўлади.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  ўз сўзларида, Сайид Ҳасан Насруллоҳ розияллоҳу алайҳнинг Аллоҳ номи билан ўнлаб йиллик  жиҳодининг савобини ва унинг машаққатларини муқаддас кураш давомида олганига эътибор қаратиб, Сайид Ҳасан Насруллоҳ Байрут чеккасидаги  бошпанасизлар ва уларнинг вайрон бўлган уйлари ва яқинларини ҳимоя қилиш билан шуғулланаётганида шаҳид бўлди. Худди у ўнлаб йиллар давомида  Фаластин мазлум халқини, босиб олинган шаҳар ва қишлоқларини вайрон бўлган уйларини, қирғин қилинган яқинларини мудофаа қилиш учун ўнлаб йиллар давомида чоралар кўрди, режалаштирди ва куради дебд таъкидладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ислом олами, буюк шахс, Қаршилик фронти эса ўзининг ажойиб байроғини йўқотди. Ҳизбуллоҳ эса мисли кўрилмаган етакчисини йўқотди. Аммо унинг ўнлаб йиллар давом этган жиҳодининг баракалари ҳеч қачон йўқолмайди деб қўшимча қилдилар.

У киши шунингдек бу воқеада сионистик режимнинг ёвуз табиати ғалаба қозонмаганига ҳам ишора қилиб, Қаршилик Сайид /Ҳасан Насруллоҳ/ шахс эмас, у йўл ва мактаб эди ва бу йўл давом этади деб маълум қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим қирувчи самолётлари  кеча жума куни Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган турар жой ҳудудини бомбардимон қилди ва натижада Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ шаҳид бўлди.

Ёрлиқ