Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондони: Қудс озод қилингунча шаҳид Насруллоҳнинг йўли ва мактабини давом эттирамиз
(last modified 2024-09-30T11:11:17+00:00 )
сентябр 30, 2024 16:11 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондони: Қудс озод қилингунча шаҳид Насруллоҳнинг йўли ва мактабини давом эттирамиз
    Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондони: Қудс озод қилингунча шаҳид Насруллоҳнинг йўли ва мактабини давом эттирамиз

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондони Ҳизбуллоҳинг Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдириб, Фаластин қайтариб олгунгача ва Қудси Шариф озод қилингунча шаҳид Насруллоҳниг йўли ва мактабини давом эттирамиз деб эълон қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари қўмондони генерал Исмоил Қооний  Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлиши муносабати билан баёнот берди. Порс тудей сайтининг ёзишича генерал Қоонийнинг мурожаати матни қуйидагича: 

Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг мужоҳилар етакчиси жаноб Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг мазлумларча шаҳид бўлиши барчамизни қайғуга солди. Исломий Қаршилик жабҳаси ва дунёнинг озод халқи мотам тутмоқда.

Бу азиз зот бизни тарк этиб, бутун муборак ва ғурурли умрини Ислом ва Қуръоннинг энг шафқатсиз душманлари билан жанг майдонларида ўтказди ва у олий исломий ғоялар ва мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Ливан халқининг ғурурини қўллаб-қувватлаш йўлида ўзининг илоҳий қони ва қимматли жонини қурбон қилди.

Ушбу нуроний сайид ўзининг маънавияти ва хавфсиз чора -тадбирари билан Ҳизбуллоҳ ҳаракатига бошчилик қилди ва қадр-қиммат ва чексиз руҳий ва жиҳодий қудрат чўққиларига эришди. Ҳарб -Тамуздаги оғир жангларда қўмондонлик қилиш, Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи ва такфирий гуруҳи билан уруш ўша муборак шаҳиднинг абадий жиҳодлари китобидан олтин саҳифалардир.

Қалбим эзилади, аммо илоҳий иноятга умид қилиб, Ҳизбуллоҳ ҳаракатига буюк исломий қаршилик етакчисининг шаҳид бўлганини,  ўша азиз шаҳиднинг сабрли оиласи,а Қаршилик жабҳасидаги барчаларга тасаллият билдираман. Аллоҳ хохласа, унинг йўли ва мактабининг давомида Фаластин фатҳ қилиниб, Қудси шариф озод бўлгунгача сиз билан бўламиз.

Ёрлиқ