Эрон денгиз флотига илғор разветка- сигналли эсминенц қўшилди
(last modified Wed, 15 Jan 2025 11:02:43 GMT )
Январ 15, 2025 16:02 Asia/Tashkent
  • Эрон денгиз флотига илғор разветка- сигналли эсминенц қўшилди
    Эрон денгиз флотига илғор разветка- сигналли эсминенц қўшилди

Эрон мутахассислари томонидан қурилган илк ва сигналли эсминенци Эрон Ислом републикаси ҳарбий-денгиз флоти таркибига кирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  Эрон Ислом республикасининг " Загрос" номли биринчи разветка-сигналга эга кемасининг мамлакат ҳарбий -денгиз кучлари  жанубий флотига қўлшилиши маросими, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий , армия бош қўмондони Сайид Абураҳим Мўсавий ҳамда бир гуруҳ бошқа Эрон  ҳарбий қўмондонлари ва юқори мартабали зобитлари иштирокида бўлиб ўтди. "Загрос" разветка -жанговар кемаси бутунлай маҳаллий бўлиб, Эрон ёшлари ва элиталарининг саъй -ҳаракатлари билан қурилган ва армия флотининнг денгиз хавфсизлиги йўналишидаги разветка бўйича эҳтиёжларини таъминлайди.

“Ер-ер" ва " ер -ҳаво" ракета тизимлари билан жиҳозланган " Загрос" турли масофалардаги денгиз ва ҳаво нишонлари билан кураша олади. Бундан ташқари, ушбу эсминенц илғор артиллерия қуроллари билан яқин амалиётларни қўллаб-қувватлаш имкониятни беради. Мазкур эсминенснинг ажойиб хусусиятларидан бири унинг электрон тизимлари ва электрон уруши бўлиб, улар электрон таҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши курашишдан самарали рол ўйнаши мумкин. Загрос кемаси вертолётни ташиш қобилиятига эга ва ҳаво операциялари учун мос палуба билан жиҳозланган, денгиз флотига юқори операцион мослашувчанликни олиб келади. Қолаверса, унинг илғор навигация тизимлари турли хил шароитларда ишлашга имкон беради ва кучли ҳаво мудофааси ҳаво ҳужумлардан тўлиқ ҳимоя қилишни кафолатлайди.