Оятуллоҳ Хоманаий: шаҳидларнинг хулқ-атвор хусусиятларини кўрсатиш зарурий бир амрдир
-
Оятуллоҳ Хоманаий: шаҳидларнинг хулқ-атвор хусусиятларини кўрсатиш зарурий бир амрдир
Ислом Инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий шаҳидлларнинг хулқ-атвор хусусиятарини маданий ва санъат асарларида тасвирлаб бериш зарурлигига урғу бердилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасидан иқтибос келтирган Саҳоб сайтининг хабар қилишича. Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг 15-январ куни бўлиб ўтган Кошон шаҳрининг 1880 шаҳидини хотирлаш миллий конгресси ташкилотчилари билан учрашувдаги баёнотлари бугун кечқурун Кошондаги анжуман ўтказиладиган жойда эълон қилинди.
Оятуллоҳ Хоманаий ўз баёнотларида шаҳидларнинг хулқ-атвор хусусиятларини маданий ва санъат асарларида кўрсатишни зарур эканлигига ишора қилиб, шаҳидларнинг фидоийлиги ва ўз жонини фидо қилишлари, ёш мужоҳид ва курашувчиларнинг Аллоҳга сидқидилдан Хуо даргоҳига ибодат ва илтижолари, ислом ва Инқилоб шиорларига ҳурмат ва ғайрат каби ажойиб хулқ-атвор хусусиятлари халқнинг доимий эҳтиёжидир ва ўша руҳияни бадиий ишлар ва санъат, кино, шеър , тасвир ва расм каби сифатли асарлар яратиш орқали кейинги авлодларга ўтказишни имкони бор деб эълон қилдилар.
Шаҳидлар оналарининг сабр ва шукронасини кўрсатиш Ислом Инқилоби етакчиси буни бадиий воситалар билан тасвирлашга алоҳида урғу берган яна бир масала эди. У киши дедилар: фарзанд ёки фарзандарини Аллоҳ йўлида берган онанинг сабри ва шукроналикларини таърифлаб бўлмайди, аммо бу ҳайратланарли сабоқларни бадиий асарлар шаклида кўрсатиш мумкин.
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Исфаҳон вилоятининг Кошон шаҳрини ҳам тарих давомида илм-фан, фиқҳий шахсиятлар, мужоҳидар ва санъат аҳлини тарбияловчи шаҳар сифатида баҳолаб, бу шаҳардан чиққан инглиз мустамликачиларга қарши курашган арбоблар, хусусан марҳум Оятуллоҳ Кошоний , хотирасини ҳурмат қилар экан, Кошон илм -фан, санъат ва Аҳли байт /саломуллоҳи алайҳо/ га бўлган боғлиқлик билан ажралиб туриши билан бирга, Инқилобнинг ҳимояси ва бошқа баъзи воқеаларда ҳам порлади ва бу ҳудудда мужоҳид ва ғайратли инсонларни тарбиялаш давом этаётганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилдилар.