Муҳим ўсиш 27 фоиз. Мамлакатлар томонидан Эроннинг йўл транзитини олқишланишининг сабаби нимада?
(last modified Sat, 25 Jan 2025 09:32:01 GMT )
Январ 25, 2025 14:32 Asia/Tashkent
  • Муҳим ўсиш 27 фоиз. Мамлакатлар томонидан Эроннинг йўл транзитини олқишланишининг сабаби нимада?
    Муҳим ўсиш 27 фоиз. Мамлакатлар томонидан Эроннинг йўл транзитини олқишланишининг сабаби нимада?

Эрон йўл транзитини халқаро транзит ва транспорт идораси бош директорига кўра, жорий ҳижрий-қамарий йилнинг 10 ойида / 2024 йил 21 март кундан бери/ Эрон юк транзити ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган.

Эрон йўл ташкилоти транзит ва халқаро ташиш идораси бош директори Жавод Ҳидоятий  ҳижрий-шамсий 1403 йилнинг 1 фарвардин /2024 йил 21 мартидан/ 2025 йилнинг 20 январигача  бўлган даврда 14,7 миллион тонна юк транзити ҳақида гапирар экан, бу миқдор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган деб таъкиддлади.

Порс тудей сайтининг Тасним ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича,  мазкур статистика ўтган ҳижрий -шамсий йили яъни 1402 йили/ 2023 йилнинг 1 мартидан 2024 йилнинг 20 январигача/ транзит ҳажми ҳам 2022 йилнинг 21 мартидан 2023 йилнинг январига нибстан 58 фоизга сезиларли ошди ва Эроннинг йўл кўрсаткичларида янги рекорд қайд этилгани биан бир пайтга тўғри келмоқда.

Экспертларга кўра,  сўнгги йилларда жаҳон жанубидаги кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон савдо майдонига, айниқса Осиёга кириши туфайли транзит йўллари, хусусан, транспорт йўлаклари жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Эроннинг афзаллики эса шундаки, Шарқ-Ғарб йўлаки ёки 2000 йилдан ортиқ бўлган қадимий ипак йўли фаоллашиши билан Хитойдан товарларни бир неча чегаралар опрқали олиб ўтиш мумкин. Эронда Хитойни Европа билан боғлаш учун 5 та транзит йўллари мавжуд бўлиб улардан 3 та фаол чегараси темир йўллардир ва Хитой улар орқали Европага экспорт қилиши мумкин. Бу темир йўллардан бири юкнинг Қозоғистон--Ўзбекистон-Туркманистон-Саразс орқали Эронга кириб бориши ва асосий  темир йўл  сифатида Розий чегарасидан ва  у ердан эса Туркияга транзит олиб ўтишдир.  Ҳар икки йўналиш Қозоғистон-Туркманистон-Инчебрун-Розий орқали ўтади. Бу икки йўналишда бутунлай темир йўл ва ягона йўналиши ҳам бор. Хитой Шимол-Жануб коридоридан Ҳинидистон ва албатта Россия бозорига чиқиши ҳам мумкин. Шунинг учун, Эрон Ислом республикаси ҳақиқий маънода халқаро транзит чорраҳаси ҳисобланади.