Теҳронда Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Теҳронда Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари Теҳронда учрашганида икки томонлама масалалар, энг муҳим минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бугун юқори мартабали сиёсий делегацияси бошчилигида бир кунлик сафар билан Теҳронга келди.
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Теҳронга сафар қилган Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эронлик ҳамкасби Сайид Аббос Ироқчи билан учрашиб, икки томонлама алоқалар , энг муҳим минтақавий ва халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашди.
Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий Россия ТИВнинг Эронга ташрифининг аҳамияти ва мақсадларига тўхталиб, икки томонлама, минтақавий ва халқаро муносабатларга оид турли мавзулар кўриб чиқилади ва фикр алмашилади деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий ҳам Россия ТИВ раҳбарининг Теҳронга ташрифидан мақсадини Эрон ва Россия ўртасидаги икки томонлама мунсабатлар ҳамда минтақавий ва халқаро ўзгаришлар юзасидан доимий маслаҳатлашувлар доирасида амалга оширилганини маълум қилди.
Россия ТИВ ҳам ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Теҳронга ташрифи биланбир вақтда, ушбу ташрифниг муҳимлигига тўхталиб, Россия ва Эрон ТИВ раҳбарлари ўртасидаги суҳбат мавзуларига ишора қилар экан, томонлар Сурия, Жанубий Кавказ, Афғонистон, Яман, Форс кўрфази минтақасидаги вазият, Яқин Шарқ муаммоларирини ҳал қилиш, Каспий денгизи билан боғлиқ масалалар, Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳараатрежаси ҳақидаги вазият каби бир қатор муҳим халқаро муаммолар юзасидан фикр алмшаганини эълон қилди.