Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Ғарбнинг икки томонлама стандартлари исломий қадриятларга зиддир
(last modified Sun, 09 Mar 2025 10:57:49 GMT )
март 09, 2025 15:57 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Ғарбнинг икки томонлама стандартлари исломий қадриятларга зиддир
    Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Ғарбнинг икки томонлама стандартлари исломий қадриятларга зиддир

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом республикаси тузумини Қуръон тамойиллари ва идеаллари ҳамда Китоб ва суннатнинг мезон ва мақсадларига асосланганини таъкидлаб, Ғарб тамойиллари ва меъёрларига таянолмаймиз, чунки бу исломий қадриятларга зиддир, деб маълум қилдилар.

Кеча Ислом Инқилоби олий етакчиси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  Эроннинг органларининг турли даражадаги етакчилари раислари, ва мулозилари ва расмийларини қабул қилганларида Ғарбнинг мустамликачилик ҳаракати, халқларнинг бойликларини талон-тарож қилиш, оммавий қотиллик, инсон ва аёллар ҳуқуқларига оид ёлғон даъволар, турли масалаларда икки томонлама стандартлар сабаб Ғарб цивилизациясини шарманда бўлганлигига ишора қилиб, Ғарбга оид виртуал маконда шаҳид Сулаймоний, шаҳид Сайид Ҳасан Насруллоҳ, шаҳид Ҳания ва бошқа баъзи таниқли шахсларни тилга олиш мавжум бўлмагани ва сионистларнинг Фаластин ва Ливанда содир этган жиноятларига эътироз билдириш мумкин эмаслиги каби Ғарбдаги эркин ахборот оқими ёлғондан бошқа нарса эмас, деб эълон қилдилар.

Ғарб ОАВларининг Эрондаги вазият ҳақидаги ёлғонларини эслатган Оятуллоҳ Хоманаий бу ОАВларнинг қайси бирида илм-фан тараққиёти катта жамоавий йиғинларини, ислом миллати ва тузумнинг муваффақиятари ҳақида сўз боради? Улар заиф нуқталарини ўн баравар катталаштиришга уринади деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари Эроннинг ёмон ниятлиларнинг барча салбий тарғиботларига қарамай, иложи борича халқнинг ривожланиш ва ғурурини бир ҳақиқат сифатида баҳолаб, тизим мутассадилари тузумнинг ўзига хослиги ва шаклини сақлаб тўғри йўлдан борса, бу баъзи мамлакатлар халқлари ва ҳатто давлат арбоблари учун намуна бўлиши мумкин деб баён қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий: музокараларни такрорлашдан иккинчи томоннинг мақсади жамоатчилик фикрига босим яратишдир 

Ислом Инқилоб олий етакчиси шунингдек, Эрон ТИВ фаоллигидан мамнунлгини билдириб қўшнилар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни тилга олар экан, айрим ҳукуматлар ва хорижлик зўравон ва безори шахслар музокара олиб боришда туриб олишади. Уларнинг музокарадан мақсади муаммоларни ҳал қилиш эмас, балки улар ҳукмронлик қилишга ва ўзини хоҳлаган масалаларни мажбурлашга интилишади.Бошқа томон рози бўлса яхши аммо агар қабул қилмаса улар жанжал бошлашади ва уни музокарадан воз кечишда айблашади деб эълон қилдилар.

Бошқа томоннинг музокарани такрорлашдан мақсади жамоатчилик фикрига босим яратиш эканлигини билдирган Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида улар жамоатчилик фикрида Эрон музокарага тайёрлигини билдирганига қарамай, нега музокарага тайёр эмас деган шубҳа уйғотмоқчи, ва ҳолангки уларнинг мақсади музокара эмас,балки ҳукмронлик ва мажбурашдир деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Европа тройкасининг Эрон Комлекс ҳаракатлар режасидаги ядровий мажбуриятларини бажармагани ҳақидаги баёнотига ҳам тўхталиб, улардан сўраш керак, сиз Комплекс ҳаракатлар режаси  бўйича ўз мажбуриятингизни бажардингизми? Улар биринчи кунданоқ ўз мажбуриятларини бажармадилар ва АҚШ Комплекс ҳаракатлар режасидан чиққанидан кейин буни амалга ошириш учун берган ваъдаларига қарамай. икки марта ваъдаларидан қайтдилар деб изоҳладилар.

Европа давлатларининг диндан қайтганликлари ва шу билан бирга Эронни ноҳақликда айблашларини уларнинг кўзлари йўқлиги ва ҳаддан ташқари зўравонлик белгиси сифатида билган Ислом Инқилоби олий раҳбари  дедилар:  ўша пайтдаги ҳукумат бу ҳолатга бир йил тоқат қилди ва кейин Эрн парламенти майдонга тушди, бошқа йўл мавжуд бўлмаган қарорларни қабул қилди ва эндиликда ҳам безорий ва зўравонлар билан курашнинг бошқа йўли мавжуд эмас.