Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9763-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
АҚШ Конгрессида Эронга қарши санкцияларни давом эттиришни тасдиқлаш "Баржом" келишувини бузишдир.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 02, 2016 17:04 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

АҚШ Конгрессида Эронга қарши санкцияларни давом эттиришни тасдиқлаш "Баржом" келишувини бузишдир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммадали Мувваҳиди Кирмоний  Америка Вакиллар палатаси ва Сенатида Эронга қарши санкцияларни давом эттиришни тасдиқлаш "Баржом" келишувини бузиш дея атади.

Теҳрон жума намозининг имом хатиби бугунги ҳафтанинг хутбаларида баён этди: Эронга қарши ўн йиллик санкцияларнинг лойиҳасини давом эттиришни  Америка Вакиллар палатаси ва Сенатида тасдиқлаш "Баржом" келишувини қатъий равишда бузишдир ва Эрон унга қарши кескин аксиламал кўрсатади.

Мувваҳиди Кирмоний Америкадан душманликдан ўзга нарсани кутиш мумкин эмаслигини баён этиб, илова қилди:Эрон Американинг ёмонаҳд, келишувларни бузувчи ва ёлғончи давлатидан безордир ва унинг ушбу ҳаракатларига кескин қаршилик қилади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби  ўзининг хутбалари давомида Саудия Арабистонининг Минода содир этган жиноятларини унутиб бўлмаслигини ҳам таъкидлаб, деди: Саудийларнинг жиноятлари турли муносабатларда ёритилиши лозим.Зеро ушбу йўл билан Оли Сауднинг Ҳаж маросимларини ўтказишда салоҳиятсиз эканлиги кўпроқ ошкор бўлади.

Теҳрон жума намозининг имом хатиби, жумладан,Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашаётган давлат ва халқ кучларининг муваффақиятларига ҳам ишора этиб деди: Ушбу муваффақиятлар натижасида мазлум ва гуноҳсиз халқ террорчилар исканжасидан нажот топмоқда.

Имом хатиб хутбалар охирида Эрон денгиз кучларининг эркин сувларда Эрон  хавфсизлиги ва тинчлигини  таъминлаётгани учун ушбу кучларга миннатдорчилик изҳор этди.