Эронни кашф этинг; Жанубий Хуросоннинг айрим тарихий ва табиий ёдгорликлари билан танишинг
-
Эронни кашф этинг; Жанубий Хуросоннинг айрим тарихий ва табиий ёдгорликлари билан танишинг
Эроннинг 3 чи йирик вилояти ва Афғонистон билан энг узун чегараси бўлган жанубий Хуросон қишлоқ хўжалиги, маданият, савдо, иқтисодий, илм-фан, кончилик, туризми ва тарихий мерос соҳаларида салмоқли салоҳиятига эга ёш вилоятдир.
* Жанубий Хуросон, Кирмон, Систон ва Балучистоннинг 3 та вилояти чораҳасида жойлашган Лут чўли дунёдаги энг иссиқ жой ва "қумли Эверест"га эга эканлиги билан машҳур.
* Биржанд қалъаси ташриф буюриш учун энг жозибали жойлардан биридир Шаҳарнинг шимол-ғарбидаги баланд тепаликда жойлашган бу тарихий қалъа Сафавийлар даврда қурилган бўлиб, душман ҳужумларидан ҳимоя қалъаси сифатида ҳам фойдаланилган.
* Жанубий Хуросон тоғларида жойлашган Мохуник қишлоғининг ёши 400 йилга ярим яқин бўлиб, Афғонистон чегаралари яқинида қурғоқчил ҳудудида жойлашган. Мохуник аҳолисининг бўйи паст бўлгани учун уни "Миттилар мамлакати" ёки "Лилипутлар мамлакати" деб аташади.
* Гулшан боғи Табаснинг гўзал диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, чўлнинг қоқ марказида жойлашган ва яшил майдони ва салқин иқлими билан машҳур.
* Фураг қалъаси Жанубий Хуросннинг Фург қишлоғида жойлашган бўлиб, вилоятнинг диққатга сазовор жойларидан биридир. Унинг қурилиши Нодиршоҳ Афшор даврига бориб тақалади ва Қажарлар даврида қуриб битказилган.
* Марс тоғлари: бу гўзал тоғлар чўкинди бўлиб, шамол ва ёмғирнинг тез эрозияси туфайли қиррали бўлиб тез-тез қирралар ва ёриқлар билан тўла. Бу минтақанинг маҳаллий аҳолиси ғайриоддий шакли туфайли уларни " Марс" тоғлари деб аташади.
* Исфаҳак халқрао қишлоғи: Исфаҳак қишлоғининг ўзига хос хусусиятларидан бири чўл иқлимига мос келадиган махсус меъморчилигидир. Бу ташландиқ қишлоқда битта ҳам замонавий ғиштдан қурилган иншоотлардан дарак йўқ. Бу қишлоқнинг бутун тузилиши лойдан ва ғиштдан қурилган уйлардан иборат бўлиб ўз дарвидаги қадимгилар юксак маҳорат билан қурган