-
Яман расмийси: Агар АҚШ аралашса, Бобул-Мандабни бутунлай ёпамиз
сентябр 26, 2026 13:16Яман Мудофаа вазирлигининг ҳарбий маслаҳатчиси АҚШ аралашган тақдирда Вашингтоннинг минтақадаги манфаатлари нишонга олинишини айтди.
-
Пезешкиён БМТ Бош Ассамблеясида: Биз зўравонлик ва зўравонлик тилини қабул қилмаймиз; атом бомбаси Исроилда, аммо инспекторлар Эронда
сентябр 24, 2026 09:29Эрон Президенти БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида шундай деди:«Америка томонининг баёнотлари зўравонлик руҳининг яққол намоёни ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига зиддир. Эрон халқини таҳдид қилиш халқимизни янада жипслаштиради ва эронликларнинг қаршилик кўрсатиш иродасини кучайтиради».
-
Эрон Ислом Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқи(фото)
сентябр 24, 2026 10:49ликаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги нутқи
-
«Ёрдам номи билан» китобини Президент томонидан дунё раҳбарлари ва мансабдорларига ҳадя этиш. китобининг совға қилиниши
сентябр 24, 2026 10:20Эрон Президенти ўзининг ҳамкасблари ва бошқа давлатларнинг расмий мансабдорлари билан бўлган барча учрашувларида «Ёрдам номи билан» деб номланган, Америка ва Исроил режимининг буюк Эрон халқига қарши содир этган жиноятларига оид ҳужжатларни ўз ичига олган бир жилд китобни ҳадя қилди.
-
Ислом инқилоби раҳбари: Миллий ўзлик, она тили ва муқаддас байроқ илдизларини асранг
сентябр 23, 2026 10:27Ислом инқилоби раҳбари янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йўллаган паёмида сўнгги мажбурий урушда шаҳодат топган ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар ва профессор-ўқитувчиларни эҳтиром билан ёд этиб, мактаб ва университетларнинг очилишини халқнинг шодлик, умид ва ёрқин келажак сари жадал ҳаракатининг хушхабарчиси деб атадилар.
-
Нагоя-2026: учинчи кунда Эрон вакиллари бир олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди
сентябр 23, 2026 12:01Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг учинчи куни Эрон вакиллари бир олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.
-
Эрон саратонни даволаш ва ҳужайра терапияси соҳасида дунёдаги саноқли давлатлар қаторида
сентябр 22, 2026 12:25Эрон ҳужайра терапияси соҳасида техник билимларга эришиб, саратонни даволаш йўналишида қатор ютуқларга эришди.
-
Эроннинг нанотехнологик мотор мойи; ёнилғи сарфини камайтирувчи керамик қатлам
сентябр 22, 2026 11:12Эроннинг билимга асосланган компанияси нанотехнологик мотор мойини ишлаб чиқарди. У моторнинг ички қисмлари юзасида ҳимоя қатламини ҳосил қилиб, деталлар ўртасидаги ишқаланишни камайтириши мумкин.
-
Ҳурмуз бўғози узра илғор «Орбитер» разведка дрони уриб туширилди
сентябр 21, 2026 11:44Эрон Ислом Республикаси армияси жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси тарқатган баёнотда Ҳурмуз бўғози узра илғор «Орбитер» разведка дрони уриб туширилгани маълум қилинди.
-
Нагоя Осиё ўйинларининг бронза медали Эрон миллий баскетбол терма жамоасига насиб этди
сентябр 21, 2026 09:05Эрон миллий баскетбол терма жамоаси Нагоя Осиё ўйинларида учинчи ўрин учун баҳсда Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.