Қозоғистондаги қамоқхоналарда ислом динини тарғиб қилиниши самарали натижа бермоқда
Қозоғистон дин ишлари бўйича идораси Қозоғистондаги қамоқхоналарда ислом динини тарғиб қилишнинг самарали натижа бераётгани ҳақида хабар берди
Қозоғистон дин ишлари бўйича идораси Қозоғистондаги қамоқхоналарда ислом динини тарғиб қилишнинг самарали натижа бераётгани ҳақида хабар берди. Факт интернет тармоғининг хабар беришича, Қозоғистоннинг дин ишлари бўйича идораси бугун душанба кунги баёнотида шундай маълум қилдики, диний уламолар ва имом хатиблар томонидан ушбу мамлакатдаги жазони ўташ муассасаларида бир йил мобайнида олиб борилган маърузалари ва тарғиботлар натижасида, экстремистик оқимларга қўшилган 200 нафар маҳбус ҳақиқий исломни таниб олишган ва тўғри йўлни танлашган. Ушбу ҳисоботга кўра, айни пайтда 400 нафар экстремистик оқимларга қўшилган маҳкумлар Қозоғистоннинг 67 та қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда. Қозоғистонда ваҳобийлик бир мазҳаб сифатида қайд этилмаган.