Тожикистон Ўзбекистон туфайли қанча йўқотганини ҳисоблаб чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i1054-Тожикистон_Ўзбекистон_туфайли_қанча_йўқотганини_ҳисоблаб_чиқди
Сувнинг бекорга оқиб кетиши туфайли Тожикистон йилига бир неча миллиард киловатт-соат электр манбаини йўқотмоқда.
(last modified 2018-08-22T13:16:59+00:00 )
июл 27, 2016 10:28 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистон туфайли қанча йўқотганини ҳисоблаб чиқди
    Тожикистон Ўзбекистон туфайли қанча йўқотганини ҳисоблаб чиқди

Сувнинг бекорга оқиб кетиши туфайли Тожикистон йилига бир неча миллиард киловатт-соат электр манбаини йўқотмоқда.

Sputnik ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода баёнот қилган.

"Сувлар мамлакатнинг энг йирик ГЭСларидаги агрегатлар ёнидан шунчаки оқиб кетиши туфайли бу йил Тожикистонда 4 миллиард киловатт-соат электрэнергияси ишлаб чиқишдан маҳрум бўлади", — деган Усмонзода.

Тожикистон вазирининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона энергия манбасини ёпгач, Тожикистон йирик миқдорда электр энергиясини эскпорт қилишдан маҳрум бўлган. Хабарда таъкидланишича Тожикистонда йилига ўртача 16,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқилади, камсувлик даврида, қиш мавсумида эса бу дефицит 2,5 миллард киловатт-соатни ташкил қилади.